June 28, 2022

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖ ўртасида тизим эҳтиёжлари учун кимёвий унсурларни ишлаб чиқариш бўйича учрашув ташкил этилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 январдаги “Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-99-сонли қарори ижросини таъминлаш доирасида ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув Раиси Меҳриддин Абдуллаев кўрсатмалари асосида тизим корхоналарида импортни қисқартириш, маҳаллийлаштириш, ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш бўйича мақсадли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг июнь ойида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ўзкимёсаноат” АЖ мутахассислари ўртасида кимёвий унсурларни ишлаб чиқариш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, “Ўзкимёсаноат” АЖ ва “Навоийазот” АЖ мутахассислар ўртасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг оқава сувларини тозалаш иншоотларида ишлатиладиган алюминий сулъфат кимиёвий унсурини маҳаллийлаштириш бўйича илгари эришилган келишувлар юзасидан Тошкент КТИТИ билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Шу билан бир қаторда, заводнинг асосий ишлаб чиқариш цехида қўлланиладиган аммоний сулъфид ва полисульфид маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича ишлар олиб борилди ҳамда кимиёвий унсурга бўлган эҳтиёж ва уни қўллаш соҳасини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, республика саноат корхоналари эҳтиёжлари учун натрий сульфид кимиёвий унсури ишлаб чиқаришда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари
муҳокама қилинди.

Учрашув якунида, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи эҳтиёжлари учун дастлаб импортдан хариди амалга оширилаётган деэмульгаторлар, присадкалар, коррозия ингибитори ва бошқа турдаги кимёвий унсурларни ҳамкорликда ўзлаштириш ҳамда катализатор ва кимиёвий реагентлар чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича ҳам келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|