August 11, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан жамиятнинг барча бошқарма ва корхоналарни 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумда барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари, ижтимоий соҳа объектлари таъмирланмоқда.

Бугунги кунда тасдиқланган чора-тадбирларга асосан, асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналарни куз-киш мавсумида барқарор ва тўхтовсиз ишлашини таъминлаш мақсадида, қуйидаги ишлар амалга оширилди:

• 105 та технологик қурилма таъмирланди.
• 11 та қозонхона таъмирланди.
• 61 та қозон таъмирланди.
• 283 та сиғим таъмирланди.
• 31 та ишлаб чиқариш бинолари таъмирланди.
• 14 та газ тақсимлаш пунктлари таъмирланди.
• 2 300 метр иссиқлик тармоқлари таъмирланди.
• 3 454 метр сув тармоқлари таъмирланди.
• 120 та трансформатор подстанцияси таъмирланди.
• 107 157 метр электр тармоқлари таъмирланди.
• 537 метр кабель эстакадалари таъмирланди.
• 288 та сиғимларда тозалаш ишлари олиб борилди.
• 528 метр иссиқлик тармоқлари изоляция қилинди.
• 31 та дизель электр станциясининг ишчи ҳолати текширилди.
• 61 та узлуксиз электр таъминоти манбаларининг ишчи ҳолати текширилди.
• 109 та заҳирани автоматик улаш қурилмаларининг ишчи ҳолати текширилди.

Шу билан бирга газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш объектларидаги асосий муҳандислик коммуникацияларида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида “Сомонтепа”, “Алан”, “Помуқ” ва “Зеварда” конларидаги газни комплекс тайёрлаш қурилмаларида жами 10 та технологик тармоқларида олдиндан режали таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шу билан бирга “Зеварда”, “Алан”, “Помуқ”, “Жанубий Ўртабулоқ” ва “Кўкдумалоқ” конларидаги сиқув компрессор станцияларида жами 22 та газ ҳайдаш агрегатларида регламент ишлари амалга оширилди

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 1 та табиий газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалаш қурилмасида, 1 та амин ёрдамида газни тозалаш қурилмасида,
1 та пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасида, 12 та паст хароратда газни қуритиш ва тозалаш қурилмасидаги технологик тармоқларида олдиндан режали таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шу билан бирга “Шимоли Нишон” сиқув компрессор станциясияларидаги жами 4 та газ ҳайдаш агрегатларида регламент ишлари ўтказилди.

Муборак газни қайта ишлаш заводида эса 8 та Газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасида, 6 та паст ҳароратли сепарациялаш қурилмаларида, 4 та пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасидаги технологик тармоқларида, 2 та газдан олтингугурт олиш қурилмасида ҳамда 2 та сиқув компрессор станциясидаги газ ҳайдаш агрегатлари олдиндан режали таъмирланди. Шунингдек бугунги кунда 2 та газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 2 та газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаларида, ҳамда 2 та сиқув компрессор станциясидаги газ ҳайдаш агрегатларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари жорий йилнинг апрель ойида Шўртан газ кимё мажмуасининг технологик қурилмаларида таъмирлаш ишлари амалга оширилиб ишга туширилди.

Ҳозирги кунда бошқарма ва корхоналарда амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари ва белгиланган чора-тадбирларни ўз муддатида бажарилиши “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг тегишли департаментлари, завод ва бошқармалар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан тўлиқ назоратга олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|