February 20, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташрифи уюштирилди

Бош саҳифа Русский

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва саноат корхоналари билан саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташрифи уюштирилди.

Ушбу ташриф “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш департаменти, “Мanokip Zavodi” МЧЖ, “Neo sterol plast” МЧЖ, “ULRUS Manufacturing Solutions” МЧЖ, “Process and Water chemical” ва бошқа маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари ва мутахассислари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ташрифдан кўзланган мақсад Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш, маҳаллий саноат маҳсулотлари ҳажми ва турини кўпайтириш, импортга қарамликни босқичма-босқич камайтириш ва харидлар тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг иштирокини таъминлашдан иборат.

Маҳаллий тадбиркорларга 2021-2022 йилларда Бухоро НҚИЗда маҳаллийлаштириш ва ҳамкорликни кенгайтириш ҳисобига импортни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот ҳамда 2023 йил учун режалар тақдим этилди.

Шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ҳам корхона ва маҳсулотлари тақдимотларини ўтказилди.

Хусусан, тайёр ва буюртма асосида ишлаб чиқарилган асбоб-ускуналарни харид қилиш, импорт ўрнини босиш, фойдаланиладиган асбоб-ускуналарнинг янги техник кўрсаткичларига эришишга ва саноат маҳсулотларининг янги турларини яратишга қаратилган таклиф этилаётган маҳсулотларни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликда синовдан ўтказиш имкониятларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ташриф давомида иштирокчилар заводнинг Таъмир-механика, Ўлчов-назорат асбоблари ва автоматика цехларининг ўлчов воситаларини таъмирлаш ва калибрлаш, электр жиҳозларини таъмирлаш жараёни, шунингдек, техник таъмирлаш, Буғ-ҳаво-газ таъминоти цехининг айланма сув совутиш тизими ва унга бириктирилган ҳаво совутгичлари фаолияти билан танишишди. Ишлатиладиган асбоб-ускуналарнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларининг кўргазмали намуналари тақдим этилди.

Экскурсия давомида қўшма ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Музокаралар якунлари бўйича ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|