January 19, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: 18 январь куни биржа савдолари орқали 4414 тонна АИ-80 автобензин сотилди

Бош саҳифа Русский

2023 йил 18 январь куни 4,3 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан 3,2 минг тонна Бухоро ва 1,1 минг тонна Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида.

18 январь куни 4414 тонна АИ-80 автобензин (Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида (Бухоро НҚИЗ) 3579 тонна, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК 835 тонна) биржа савдоларига қўйилиб, сотилди.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган.

Жорий ой давомида нефть базаларга жами 54933 тонна, жумладан 18 январь куни 3133 тонна АИ-80 русумли автобензин юклаб берилди.

2023 йил 18 январь куни нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 6306 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 370 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2894 тонна, Андижонда 301 тонна, Бухорода 160 тонна, Жиззахда 200 тонна, Қашқадарёда 274 тонна, Навоийда 306 тонна, Наманганда 434 тонна, Самарқандда 394 тонна, Сурхондарёда 304 тонна, Сирдарёда 192 тонна, Фарғонада 209 тонна ва Хоразм вилоятида 268 тонна.

2023 йил 18 январь ҳолатига жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 25,6 минг тонна қолдиқлари мавжуд.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 80,6 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 62,6 минг тонна ва Фарғона заводида 18,0 минг тонна.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|