“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ соҳаси ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал мусобақаси ўтказилди
Ишчи-ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ҳамда баҳс-мунозаралар орқали фикр доирасини кенгайтиришга қаратилган, ақлни чархловчи мусобақаларни ташкил этишда “Заковат” мусобақаси эътиборга лойиқдир.
Шу сабаб “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча бошқарма ва корхоналарида фаолият олиб бораётган ишчи-ходимлари ўртасида "Заковат" мусобақаларини ташкил этиш йўлга қўйилган.
Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг ишчи-ходимлари ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйини ҳам қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди.
Мазкур турнирда бошқармадаги мавжуд цехлардан сараланган жамоалар иштирок этди. Турнирни очиқ ва шаффоф ўтказиш, жамоаларни кузатиб туриш мақсадида, бетараф назоратчилар танлаб олинди. Иштирокчиларга ҳар бир савол учун 60 сониядан вақт ажратилди. Ўйин қоидаларига кўра, жамоалар баллари тўғри берилган жавобларга қараб ҳисоблаб чиқилди.
Натижаларга кўра, биринчи ўринни "Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги бўлими" ходимларидан иборат жамоа эгаллади.
Иккинчи ўрин "Ташкилий ривожлантириш ва персонални рағбатлантириш бўлими" жамоасига насиб этди. Учинчи ўринга "И Ё С Ж идоравий ёнғиндан сақлаш жамоаси" лойиқ топилди.
Мусобақа якунида, Касаба уюшма раиси, бошқарма директори барча иштирокчиларга фаоллиги учун миннатдорчилик билдириб, уларннг келгусидаги ўқиш ва ишларига улкан муваффақиятлар тилади. Ғолиб жамоалар иштирокчиларига қимматбаҳо совғалар топширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|