"Ўзбекнефтгаз": Шўртан газ кимё мажмуасига қарашли транспорт ва махсус техникаларга ўрнатилган “GPS” мосламалари назоратдан ўтказилди
Ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда прогноз кўрсатгичларининг бажарилишида бевосита транспорт воситаларининг ўрни алоҳида. Транспорт воситаларини техник соз ҳолатда ишлашини таъминлаш ва ортиқча сарф харажатларнинг олдини олиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг кўрсатмаси билан 2021 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги завод ва бошқармаларига қарашли бўлган автомототранспорт воситалари ва махсус техникалари “GPS” мосламалари билан тўлиқ жиҳозланди.
Янги техника ва технологиялар асри замон билан ҳамнафас бўлишни талаб этади. Шу муносабат билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Транспорт ва махсус техника департаменти томонидан акциядорлик жамиятига қарашли автомототранспорт воситалари ва махсус техникаларга ўрнатилган “GPS” мониторинг мосламаларининг техник ҳолати доимий равишда ўрганиб борилади.
Навбатдаги ўрганиш ишлари Шўртан газ кимё мажмуаси автосаройларида ўтказилди.
Маълумки, “GPS” мониторинг мосламалари орқали автомототранспорт воситалари ва махсус техникаларни масофадан туриб, уларнинг босиб ўтган масофаларини, ишлаган иш соатини кунлик кузатиб бориш имкониятини беради. Бунинг натижасида ортиқча сарф харажатларни олдини олиш мумкин.
Келгусида “GPS” мониторинг мосламаларининг узлуксиз ишлаши, автотранспорт воситалари ва махсус техникаларининг ҳаракатланиш йуналишини тўлиқ назорат қилиб бориш мақсадида Транспорт ва махсус техника департаменти ва Шўртан газ кимё мажмуасининг малакали мутахассислари билан биргаликда доимий назорат ҳамда янгиликлар устида ҳамкорлик давом эттириб борилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|