“Ўзбекнефтгаз”: Йил давомида келиб тушган мурожаатларга бўлган муносабат таҳлил этилиб, натижалари сарҳисоб қилинди
Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23, 34, 35- моддаларига асосан “Ўзбекнефтгаз” АЖга ва тизим корхоналарига 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида келиб тушган мурожаатларни Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан таҳлил қилиниб, бу бўйича акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевга ҳисобот берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув аппаратига жисмоний ва юридик шахслардан ўтган йили келиб тушган мурожаатлар ижроси таҳлилига кўра, жами 1 230 та мурожаат келиб тушган. Барчаси ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича масъул мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.
Мурожаатларнинг 1 118 таси (90,9 %) жисмоний шахслардан ва 112 таси (9,1 %) юридик шахслардан келиб тушган.
Улардан
• 525 таси (42,7 %) электрон;
• 452 таси (36,7 %) ёзма;
• 253 таси (20,6 %) эса оғзаки мурожаатлардир.
Таҳлилларга кўра, мурожаатларда кўтарилган масалалардан 343 таси (27,9 %) ишга кириш, 179 таси (14,6 %) меҳнат муносабатлари, 160 таси (13,0 %) иш ҳақи ва моддий ёрдам, 77 таси (6,2 %) раҳбарларнинг хатти-ҳаракатлари, 471 таси эса (38,3 %) бошқа масалаларни ташкил этди.
Мурожаатларнинг 610 та(49,6%)си Қашқадарё, 136 та(11,0 %)си Бухоро, 44 та(3,6 %)си Сурхондарё, 43 та(3,5 %)си Фарғона, 39 та(3,2 %)си Тошкент вилоятидан, 48 та(3,9 %)си Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда 135 та(11,0 %)си Тошкент шаҳридан келиб тушганлигини кўриш мумкин.
Мурожаатларнинг аксарият қисми жамиятнинг бошқарув аппаратида ҳал этилди, назоратга олиб кўриб чиқилган жами 1 230 та мурожаатдан, 347 таси қаноатлантирилди, 863 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 3 таси рад этилди ва 17 таси иш жараёнида.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва Халқ қабулхоналари томонидан жами келиб тушган 336 та мурожаатдан, 331 тасининг ижроси таъминланди ва 5 таси кўриб чиқилмоқда.
Мурожаатларга тезкор жавоб бериш мақсадида “Онлайн-маслаҳатчи” модули орқали фуқароларга 851 та онлайн маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “Ишонч телефони” орқали аҳолидан тушаётган мурожаатларига ҳуқуқий тушунтириш ва амалий ёрдам кўрсатилди. 2022 йил давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан жамиятнинг “Ишонч телефони” орқали қилинган жами 60 та мурожаат ўрганиш талаб қилганлиги сабабли рўйхатдан ўтказилиб, ижрога қаратилган бўлса, 2300 дан ортиқ мурожаатларга оғзаки ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Келгусида ҳам “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқармалар, департаментлар ва ҳудудий корхоналар раҳбарлари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш юзасидан барча зарур чоралар кўриб борилади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш борасидаги ишлар таҳлили “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан алоҳида назоратга олинган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш