“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалар, қайта ишлаш корхоналари ҳамда маҳсулотни сақлаш ва тарқатиш базаларининг 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларида амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Хусусан, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бугунги кунга қадар қуйидаги ишлар амалга оширилган:
• 6 та қозонда жорий таъмирлаш, 1 та қозонда мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.
• 150 та сиғим таъмирланиб, 9 тасида тозалаш ишлари бажарилди.
• 110 метр электр тармоқлари, 7 та трансформатор подстанцияси, 1 та дизель электр станциясии, 200 метр кабель эстакадалар таъмирланди.
• 3030 метр иссиқлик тармоқлари таъмирланиб, 340 метри изоляция қилинди.
• 7 та газ тақсимлаш пунктлари (ГТП) назоратдан ўтказилди.
• 2000 метр сув тармоқлари таъмирланди.
• 4та узлуксиз электр таъминоти (UPS), 33та заҳирани автоматик улаш қурилмаларини (АВР) ишчи ҳолати текширилди.
Шу билан бирга Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи бўйича – 10-сонли газ конденсати ва нефтни атмосфера босими остида қайта ишлаш қурилмаси ва 12-сонли керосинни демеркаптанлаш қурилмаси таъмирланди.
Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эхтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлашга эришилади.
Айни пайтда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг тегишли бўлим ва департаментлар мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмаларда барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилиб келинмоқда.
Бугунги кунда завод томонидан суюқ углеводородларни кунлик қайта ишлаш ўртача 6,0 минг тоннани ташкил этиб, режага нисбатан 185 фоиз ташкил этмоқда, шундан ўртача кунлик ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қуйидагича:
• автобензин 2,7 минг тонна;
• дизел ёнилғиси 2,0 минг тонна;
• авиакеросин 0,5 минг тонна;
• мазут 0,3 минг тоннани ташкил этади.
Бундан ташқари куз-қиш мавсумида республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида завод томонидан етарли миқдорда заҳиралар яратилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|