December 1, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Қиш мавсумида нефть ва газ объектларидаги энергия ресурслар сарфини камайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 24-31 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида "2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва энергия ресурслар сарфини камайтириш" мавзусига бағишлаб ўтказилган йиғилишда берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан корхона ва бошқармаларда энергия ресурслар истеъмолини пасайтиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга ошрилмоқда.

Куни кеча ушбу тадбирларни амалда бажарилиш ҳолати ва келгусидаги режалар муҳокамасига бағишланган видео-конференция йиғилиши ўтказилди.

Унда бошқарма ва корхоналарнинг раҳбарлари ва масъул мутахассислари иштирок этишди.

Йиғилишда дастлаб объектларда 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида биринчи навбатда қазиб чиқариш ва қайта ишлаш режа кўрсаткичларига ҳамда технологик жараёнларга таъсир кўрсатмаган ҳолда энергия ресурслари истеъмолини пасайтириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, мавсумда жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарнинг ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган энергия ресурслари истеъмолини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ижросини доимий назоратга олиш ва энергия ресурсларининг кунлик истеъмоли юзасидан мониторинг олиб бориш, маълумотлар тайёрлаш ва “Ўзбекнефтгаз” АЖга ўз вақтида тақдим этиб бориш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Шу билан бир қаторда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан, объектларда қиш мавсумида энергия ресурслари сарфини камайтириш масалалари бўйичаташкил этилган Комиссия ва Ишчи гуруҳлар доимий равишда амалга оширилган ишлар ҳолатини жойларга чиққан ҳолда ўрганиб бориши тўғрисида кўрсатма берилди.

Ушбу йиғилишдан кўзланган асосий мақсад, 2022-2023 йиллар қиш мавсумида Республикамизнинг барча иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисини ёқилғи энергетика ресурслари билан узлуксиз ва барқарор таъминлашда ҳукумат томонидан берилган топшириқлар ижросини ўз вақтида сифатли ва энергия ресурслар сарфини иқтисод қилишни таъминлашдан иборат.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|