“Ўзбекнефтгаз”: “Schlumberger” компанияси билан ҳамкорликда 2023 йилга мўлжалланган геология-қидирув ишлари дастури ишлаб чиқилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Республика аҳолиси ва иқтисодиёт тармоқларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида “Schlumberger” хорижий компанияси билан ҳамкорликда 2022 йилга мўлжалланган “Ўзбекнефтгаз” АЖ геология-қидирув ишларининг кенг кўламли дастури ишлаб чиқилган эди.
Ушбу Дастур асосида 2022 йил давомида 1840 кв.км рақамли 3Д сейсмик-қидирув ишлари бажарилди, 14 та янги майдонлар бурғилашга киритилди ва 45 та излов-қидирув қудуқлари қурилиш билан тугатилди.
Самарали ишларни давом эттириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Геология департаменти мутахассислари ҳамда “Schlumberger” компанияси вакиллари билан ҳамкорликда 2023 йилга мўлжалланган геология-қидирув ишлари дастурини таҳлил қилиш устидаги ишлар ўтган йилнинг ўрталарида бошлаб юборилган.
Таҳлилнинг асосий йўналишлари сейсмик ва қудуқ маълумотларини таҳлил қилиш, улардан фойдаланган ҳолда қўшимча маълумот олиш учун замонавий усуллардан фойдаланиш, истиқболли майдонларнинг ресурслари ва рискларини баҳолаш ҳамда биринчи навбатдаги излов-қидирув бурғилашга киритиладиган объектларини аниқлашдан иборат.
Маълумотларни комплекс таҳлил қилиш жараёнида “Schlumberger” компанияси томонидан ишлаб чиқилган eXchromaSG технологияси ҳам қўлланилди. Ушбу технология “3Д” сейсмик маълумотларини батафсилроқ таҳлил қилиш ҳамда геологик жисмларнинг морфологияси ўрганиш имкониятини беради. Натижада, Устюрт ва Бухоро-Хива нефтгазли регионларидаги конларининг қуйи қатламларида “палео-ирмоқ”ларни ажратиб олиш ва батафсил ўрганиш мумкин бўлди.
Ҳамкорликдаги ишларнинг натижаси сифатида ҳамда мавжуд бўлган геологик ва геофизик маълумотларини ҳар томонлама таҳлил қилиш орқали кўшимча геологик маълумотлар олинди ҳамда углеводород заҳираларни аниқлаш бўйича ишларнинг самарадорлиги оширилди.
Геология департаменти мутахассислари “Schlumberger” компаниясининг мутахассислари билан яқин ҳамкорликлда жорий натижаларни мунтазам муҳокама қилиб боришилмоқда. Шунингдек, “Schlumberger” компанияси томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Геология департаменти томонидан геология-қидирув ишларини ташкил этилиши бўйича ижобий хулосалар олинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш