“Ўзбекнефтгаз”: Ходимлар #onatilimfaxrim челленжи орқали тилимизга чексиз ҳурмат-эҳтиромларини изҳор этишмоқда
Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир. У кўплаб халқларни ўзаро бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, анъана ва маданиятларини сақлайди, уни авлоддан авлодга ўтишини таъминлайди.
1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди. Бу Қонун халқимизнинг мустақиллик учун қўйилган дастлабки қадами бўлди.
Ушбу Қонуннинг 1-моддаси ва Бош Қомусимизнинг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили” эканлиги ва Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминланиши ҳам белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонуни билан ҳар йили 21 октябрь “Ўзбек тили байрами куни” этиб нишонлаш белгиланди. Бу эса она тилимизни қай даражада ардоқлашимизни ва ҳурмат қилишимизни билдиради.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан бугун нефть ва газни қазиб олиш, қайта ишлаш ва маҳсулот тарқатиш корхоналарида тилга бўлган эътибор амалиётга кўчирилиб, мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадрият эканлиги намоён этилмоқда.
Акциядорлик жамиятида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш режалари белгилаб олинган.
Асосий эътибор нефть ва газ қазиб олиш объектлари - конлар, қудуқлар номлари, шунингдек, биноларнинг номлари ва бинолар учун ҳужжатларни қонун талабларига мувофиқ мувофиқлаштиришга қаратилган.
“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти нефт ва газни қайта ишлаш корхоналари, корхона омборлари ва тақсимлаш базалари ишчи ва хизматчиларида ўзбек тилига эътибор ва ҳурматни кучайтириш мақсадида 21 октябр – Ўзбек тили байрами кенг нишонланмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли барча корхоналар ходимлари #onatilimfaxrim челленжи орқали она тилимизга чексиз ҳурмат-эҳтиромларини изҳор этишмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|