February 14, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Коррупциявий хавф-хатарларни бошқариш юзасидан навбатдаги ўқув семинари ташкил этилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфдаги бошқарма ва корхоналарда коррупцияга қарши курашишда олиб борилаётган фаолиятни янада такомиллаштириш ва турли талон-тарожликларни олдини олишда комплаенс назорат тизимининг самарасини ошириш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу йўналишда, Жамият бошқарма (завод) ва корхоналарда коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс соҳасида ходимларнинг саводхонлигини ошириш юзасидан январь ойида 19 та корхонада 1 100 дан ортиқ ишчи-ходим иштирокида семинар-тренинглар ташкил этилди. Ижтимоий тармоқларда ва маҳаллий нашрларда "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг коррупцияга қарши курашиш фаолияти ҳамда бу борада аниқланган ҳолатлар юзасидан мақолалар чоп этилди.

Куни кеча коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш мақсадида Молиявий ва комплаенс назорат департаменти томонидан коррупциявий хавфларни аниқлаш ва баҳолаш, Жамиятнинг стратегик мақсадлари, санкциявий хавф-хатарлар юзасидан навбатдаги ўқув семинар ташкил этилди.

Махсус семинар давомида Молиявий ва комплаенс назорат департаменти ходимлари томонидан глобал санкциялар рўйхатлари ҳамда уларни бошқаришдаги қийинчиликлар, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини бошқариш юзасидан ҳолатлар кенг тарзда муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, “Ўзбекнефтгаз” АЖда коррупцияга қарши курашиш, коррупциявий хавф-хатарларни минималлаштириш, манфаатлар тўқнашувини бошқариш ва бошқа йўналишларда кенг кўламли ишлар давом этмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|