“Ўзбекнефтгаз”: Бухгалтерия ҳисоби ва корпоратив ҳисобот департаменти гуруҳ раҳбари “ACCA DipIFR” сертификатини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан ишчи-ходимларнинг малакасини замонавий халқаро талабларига мослаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон қарорига мувофиқ, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар МҲХСни сифатли қўллаш учун 2021 йил якунига қадар халқаро сертификатларга эга камида уч нафар бухгалтерия хизмати ходимлари билан таъминланиши белгилаб қўйилган.
Ушбу ходимлар Халқаро сертификатлаш доирасида “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот” фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисида ҳужжатга ёҳуд “Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер (CIPA)”, “Сертификатланган дипломли бухгалтер (АССА)”, “Сертификатланган жамоатчи бухгалтер (СРА)” ва “Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR)” сертификатларидан бирига эга бўлишлари лозим.
Мазкур қарор ижросини бажариш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан тасдиқланган “Йўл харита”га мувофиқ, МҲХСни жорий этиш бўлими, Бухгалтерия ҳисоби ва корпоратив ҳисобот департаменти ходимлари учун махсус “МҲХС асослари” ва “МҲХС бўйича Диплом (DipIFR)” ўқув курслари ташкил этилди.
Онлайн ва офлайн шаклларда ташкил этилган ушбу ўқув курслари республикамизда катта нуфузга эга бўлган “Profi Training” Бизнес мактабининг маҳоратли тренерлари томонидан ўтказилди.
Маълумки “DipIFR” халқаро бухгалтер сертификати, жаҳон миқёсида профессионал бухгалтерларни бирлаширувчи "АССА" ташкилоти томонидан тақдим этилади.
Маълумотнома: ACCA (The Association of Chartered Certified Accountants- инглизча сўз бўлиб, “Дипломли ва сертификатланган бухгалтерлар уюшмаси” деб таржима қилинади.) Британия сертификатланган бухгалтерлар ассоцияси (АССА), қироллик устави билан бошқариладиган молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассисларининг глобал ассоциациясидир.
“АССА DipIFR” халқаро бухгалтер сертификатига эга бўлиш учун "АССА" ташкилотининг ходимлари томонидан ўтказиладиган малака имтиҳонини муваффақиятли топшириш зарур. Бутун жаҳон бўйлаб мазкур имтиҳон ҳар йили икки маротаба, июнь ва декабрь ойларида ўтказилади. Ўзбекистонда мазкур имтиҳон Британия консуллиги томонидан ташкил этилиб, имтиҳон натижалари "АССА"нинг Лондондаги штаб-квартирасига юборилади.
Таъкидлаш жоизки, 2021 йилдан бошлаб “АССА DipIFR” дипломини олиш учун имтиҳонлар комьютерларда, информацион технологияларни қўллаган ҳолда амалга оширилмоқда.
2022 йилнинг июнь ойида ташкил этилган “АССА DipIFR” дипломини олиш учун имтиҳонда “Ўзбекнефтгаз” АЖ марказий аппарати ходимлари ҳам иштирок этишди. Ўтказилган имтиҳон натижалари жорий йилнинг 20 июлида эълон қилинди.
Унга кўра, “Ўзбекнефтгаз” марказий аппарати Бухгалтерия ҳисоби ва корпоратив ҳисобот департаменти гуруҳ раҳбари Хуршид Шуҳратович Авезов жами 66 балл тўплаб, имтиҳонни муваффақиятли топширди (ўтиш бали 50 балл ва ундан юқори) ва "АССА DipIFR" халқаро бухгалтер сертификатига сазовор бўлди.
Ушбу ютуқ ўз навбатида, “Ўзбекнефтгаз” АЖда МҲХС асосида молиявий ҳисоботларни тузиш ва уни аудитдан ўтказишда, кредит рейтингини мустаҳкамлашга ва “IPO” жараёнларини муваффақиятли амалга оширишда мухим аҳамият касб этади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|