June 15, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Паст ҳароратда газни сепарациялаш қурилмалари таъмирланмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан нефть ва табиий газ қазиб чиқариш бошқармаларининг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ва табиий газнинг сифат кўрсаткичларини талаб даражасида бўлишини таъминлаш мақсадида қурилмаларда амалга ошириладиган таъмирлаш ишларини ўз вақтида якунлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бош иншоотидаги Паст ҳароратда газни сепарациялаш қурилмасининг 3/4-навбати 6-технологик тармоғидаги Украина давлатининг “Турбогаз” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган турбодетандер агрегатларида таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари Република Президентининг “2017-2021 йилларда углеводродлар хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш Дастури” доирасида бошқармага қарашли қурилмаларнинг ёз мавсумида узлуксиз ҳамда хавфсиз ишлашини таъминлаш мақсадида таъмирланмоқда.

Ушбу қурилмалардаги кўп йиллардан буён ишлатилиб келинаётган жиҳозлар ва турбодетандер агрегатларини таъмирлашда зарур бўлган махсус техникалар, барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар ички имкониядан фойдаланилди.

Бу каби таъмирлаш ишлари натижасида углевородларни қайта ишлаш жараёнларида қурилмларнинг қувватлари оширилиб, Республикамизнинг иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисини табиий газга бўлган эҳтиёжини узлуксиз таъминлашга хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|