November 21, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Халқаро компания билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Бош саҳифа Русский

Россиянинг "ГК ШАНЭКО" АЖ вакиллари ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти ҳамда Капитал қурилиш ва лойиҳалаштириш департаменти мутахассислари ўртасида ВКС форматида учрашув бўлиб ўтди.

Унда "ГК ШАНЭКО" АЖнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси очилиши муносабати билан компаниялар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

"ГК ШАНЭКО" компаниясининг марказий идораси Москвада жойлашган бўлиб, 1992 йилда ташкил этилган. У ҳудудни режалаштириш лойиҳаларини бошқариш, умумий лойиҳалаш, муҳандислик тадқиқотларини ташкил этиш ва ўтказиш, атроф-муҳитни тўлиқ таъминлаш, шунингдек, истиқболли қурилиш ва реконструкция лойиҳалари, бузилган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун кенг кўламли хизматларни кўрсатадиган лойиҳа институти ҳисобланади. Унинг Красноярск, Омск, Бишкек, Қозоғистонда ваколатхоналари мавжуд.

Учрашувда “ШАНЭКО компаниялар гуруҳи” АЖ компаниянинг йирик саноат корхоналарини экологик қўллаб-қувватлаш соҳасидаги имкониятлари ва тажрибасига батафсил тўхталиб ўтилди. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши мумкин бўлган ишлар амалиётидан мисоллар келтирилди.

Компания вакилларига “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бошқа лойиҳа институтлари ва лойиҳа бюролари билан ҳамкорлиги тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Музокаралар якунида “Ўзбекнефтгаз” АЖ “ГК ШАНЭКО”АЖ билан ҳамкорликни ривожлантириш, ҳудудларни ўрганишни кенгайтириш, экологик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор экани таъкидланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|