August 24, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Жанубий Кемачи” конидаги қудуқдан капитал таъмирдан сўнг яна табиий газ ва газ конденсат қазиб чиқаришга эришилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса мураккаб таъмирлаш ишлари олиб борилгандан кейин ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармага қарашли “Жанубий Кемачи” конидаги 119-сонли қудуқда олиб борилган капитал таъмирлаш ишлари ҳам муваффақиятли ниҳоясига етказилиб, фойдаланишга топширилди.

Мазкур қудуқда “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан сувланган оралиқларни ёпиш ва қўшимча оралиқларни отиш ишлари олиб борилди.

Қудуқнинг 2176-2179 метр оралиқларида олиб борилган перфорация ишларидан сўнг қудуқдан кунига 30 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 0,5 тонна газ конденсат қазиб чиқаришга эришилди.

Маълумот учун: “Жанубий-Кемачи” кони Бухоро вилоятининг Қоровулбозор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1979 йил ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|