September 7, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Соҳа ходимлари томонидан ушбу мавсумда аҳолининг табиий ва суюлтирилган газга ҳамда ёқилғи мойлаш маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бугунги кунга қадар самарали ишлар амалга оширилди. Технологик қурилмаларнинг 9 таси мукаммал ва 3 таси жорий таъмирланди, 68 метр электр тармоқлари, 43 метр иссиқлик тармоқлари изоляция қилинди.

Шу билан бирга “Сомонтепа”, “Помуқ” ва “Зеварда”, “Жанубий Кемачи” конларидаги газни комплекс тайёрлаш қурилмаларида жами 12 та технологик тармоқлари режали таъмирланди. Бундан ташқари “Зеварда”, “Алан”, “Помуқ” ва “Кўкдумалоқ” конларидаги сиқув компрессор станцияларида жами 22 та газ ҳайдаш агрегатларида регламент ишлари олиб борилди.

Жорий йил 8 ой мобайнида бошқармада 22 та қудуқ бурғиланди, 246 та қудуқ мукаммал таъмирланиб, интенсификация ишлари йўлга қўйилди, 6 та технологик объект ишга туширилди.

Таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эхтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, қурилмаларни сифатли таъмирлаш натижасида совуқ мавсумда тўхтовсиз, барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлашга эришилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|