August 24, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ корхоналарининг 1607,12 тонна саноат чиқиндиси иккиламчи фойдаланиш мақсадида сотилди

Бош саҳифа Русский

Чиқиндиларни ёқиб юбориш ёки махсус жойларга жойлаштириш атроф-муҳитнинг ифлосланиш муаммосини тўлиқ ҳал қила олмаганлиги сабабли, бугунги кунда улардан иккиламчи мақсадларда фойдаланилмоқда. Бу – бир вақтнинг ўзида икки томонлама, ҳам атроф-муҳит учун, ҳам корхоналар иқтисодиёти учун самаралидир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги нефть ва газни қайта ишлаш заводларидан чиқаётган саноат чиқиндиларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ҳамда компенсация тўловларини камайтириш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан шартномалар асосида 567,56 тонна саноат чиқиндиларини 118,35 миллион сўм миқдорида турли хил қурилиш ва хўжалик маҳсулотлар ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида иккиламчи мақсадларда фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, Шўртан газ кимё мажмуасида ҳам бу борадаги ишлар самарали йўлга қўйилган бўлиб, жорий йилнинг иккинчи чорагида 1039,56 тонна жами 1850,86 миллион сўм миқдорда ишлаб чиқариш чиқиндилари шартнома асосида қайта фойдаланиш учун етказиб берилди.

Шу тариқа корхонларнинг даромадларини ошириш билан бирга чиқиндиларнинг атроф-муҳитга салбий таъсири олди олинди. 2022 йилда саноат чиқиндиларни иккиламчи мақсадларда қайта ишлаш учун топширилган миқдорга нисбатан чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун компенсация тўловлари камайтирилди.

Шу муносабат билан, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган саноат чиқиндиларини утилизацияси бу иқтисодий зарарли йўналиш эмас балки қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш учун қиммат хом ашё ва ёрдамчи моддалар сифатида ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖда ушбу йўналишдаги ишлар давом эттирилмоқда, шунингдек бошқа турдаги ишлаб чиқариш чиқиндиларини иккиламчи фойдаланишга сотиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|