October 5, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Дояхотин” конидан заводгача қўшимча узунлиги 47 км бўлган газ қувури ўрнатилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газни қайта ишлаш заводларининг ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш ҳамда технологик қурилмаларда амалга ошириладиган қурилиш-монтаж, таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, Газли нефть ва газ қазиб олиш бошқармасига қарашли “Дояхотин” конидан Газли газни қайта ишлаш заводигача қўшимча узунлиги 47 км бўлган Ø-1020ммлик газ қувурини монтаж қилиш ва ишга тушириш ишлари олиб борилди. Бунинг натижасида қудуқлардан кунлик қазиб чиқарилаётган углеводородлар хом-ашёси ҳажмини оширишга ҳамда Газли газни қайта ишлаш заводида янги инвестицион лойиҳалар асосида ишга туширилган сиқув компрессор станцияси қурилмаларини сифатли табиий газ ресурси билан таъминлаш имкониятини беради.

Шу билан бирга газ қувурини қуриш ишларини амалга ошириш жараёнида Завод қурилмаларида тасдиқланган чора-тадбирлар асосида бир қанча таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Яроқсиз ҳолга келиб қолган буғ конденсати қайтиш қувурлари янгисига алмаштирилди.

Бундан ташқари кон ва қурилмалардаги барча зулфинлар назорат тадбирларидан ўтказилиб, ишдан чиққан зулфин ва шарли кранлар янгисига алмаштирилди.

Ўз вақтида таъмирлаш даври жараёнида сиқув компрессор станцияси ва пропан бутан ажратиб олиш қурилмаларидаги технологик аппаратларда “Махсусэнергогаз” МЧЖ ҳамда “DAESAN NDE INTERNATIONAL ENGINEERING CO., Ltd” мутахассислари томонидан путур етказмасдан нуқсонларни аниқлаш ва диагностика қилиш ишлари олиб борилди.

Шунингдек Завод қурилмаларидаги барча насос-компрессор агрегатларида ҳам профилактика ишлари олиб борилди.

Амалга оширилган таъмирлаш монтаж ишларида Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Пудратчи ташкилотлар ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти мутахассислари билан ҳамкорликда ишлар олиб борилди ва кутилган натижаларга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|