August 25, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Ёшлар “Бирлашсак, катта кучмиз” деб номланган халқаро ёшлар форумда иштирок этишди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан Жамиятнинг аппарат ва тизим корхоналари ёшлари 18-22 август кунлари “Бирлашсак, катта кучмиз” халқаро ёшлар форумида иштирок этишди.

Форум Энергетика вазирлиги, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмалари республика кенгаши ва Фарғона вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Туркия, Япония каби давлатлардан ёш энергетиклар ҳам қатнашишди.

Форум ижтимоий фаол, иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг профессионал ва ижодий фаолиятларини такомиллаштириш, энергетика тизими компаниялари ва ташкилотлари, хорижий компаниялар ва касаба уюшмаларининг фаол ёшлари ўртасида ҳамкорликни ташкил этишга кўмаклашиш, ёшларнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишда умумий саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида ўтказилди.

Ушбу форумда “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятига оид тақдимот ўтказилди. Унда ёш мутахассислар нефть ва газ қазиб чиқариш соҳасида юқори технологияли хизмат кўрсатишга замонавий ёндашувлар ҳақида сўзлаб беришди ва Жамиятимиз томонидан чет эл компаниялари билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида ўртоқлашадилар.

Форум доирасида ёшлар учун “Тизимли ва креатив фикрлаш”, “Шахсий ўсиш ва ўз-ўзини ривожлантириш”, “Лойиҳа ва жараёнларни бошқариш”, “Индивидуал ва жамоавий ишлаш”, “Соҳалараро алоқа” каби йўналишлар бўйича маҳорат дарслари ўтказилди. Ушбу дарсларда "Ўзбекнефтгаз" АЖ ёшлари ҳам фаол қатнашдилар.

Шунингдек, форумда “Инновацион ривожланиш – энергетика келажаги”, “Кучимиз – бирликда ва соғлом рақобатда!”, “Миллий қадриятларимиз ва ошпазлик борасидаги билимлар” ва “Уч авлод учрашуви” каби тадбирлар ҳам ташкил этилди.

Шундан сўнг, форум иштирокчилари учун “Заковат” интелектуал шоуси ва турли-хил спорт мусобалақари ўтказилди.

Мазкур форумда Жамиятимиз ёшлари фаол қатнашганлиги учун Энергетика вазирлиги раҳбарияти томонида “Ўзбекнефтгаз” АЖга алоҳида минатдорчилик билдирди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|