Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида қуввати 600 кВт бўлган қуёш электр станцияси ишга туширилди
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш мақсадида қуёш батареяларини ўрнатишда давом этмоқда.
Заводда янги барпо этилган автотураргоҳда қуввати 600 кВт бўлган қуёш электр станцияси қурилди.
Жорий йил бошидан июнь ойига қадар бўлган даврда 1500 дона қуёш панели ишга туширилди. Ушбу панеллар ойига тахминан 200 000 кВт электр энергияси ишлаб чиқаради.
Йил якунигача яна 600 дона қуёш батареясини ўрнатиш режалаштирилган. Бу эса деярли 3 000 кВт/соат қўшимча электр энергиясини ишлаб чиқаришга ёрдам беради.
Қуёш энергияси ҳисобига завод маъмурий биноларининг бир қисми электр энергияси билан таъминланмоқда.
Бундан ташқари, биноларни иссиқ сув билан таъминлаш учун қуёш сув иситгичлари ҳам ўрнатилмоқда.
Энергия тежовчи технологияларнинг жорий этилиши нафақат экологик, балки заводнинг иқтисодий самарадорлигини ҳам оширади.
Маълумот ўрнида: 2022 йилда завод объектларига умумий қуввати 85 кВт бўлган 170 та қуёш панели ўрнатилган эди.