November 21, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Табиий газ чуқур қайта ишланиб, ички бозорга етказиб берилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан органик синтез ва нанотехнологиялар орқали ишлаб чиқаришнинг янги қувватлари негизида маҳаллий хом ашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган кўп поғонали қўшилган қиймат занжирларини яратиш мақсад қилинган.

Ушбу мақсадни амалга ошириш учун табиий газ ресурсларини мамлакат ҳудудида чуқур қайта ишлашни ташкил этиш орқали уларни хом ашё сифатида экспорт қилинишини босқичма-босқич қисқартириш имкониятини берувчи табиий газ заҳиралари, нефть ва газни қайта ишлаш қувватлари, шунингдек, газ узатиш тармоғи мавжуд.

Бугунги кунда акциядорлик жамияти тасарруфида иккита йирик газ-кимё мажмуалар, яъни Устюрт газ кимё мажмуаси ва Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан полиэтилен ва полипропилен маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Мамалакатимизда полимер маҳсулотларига бўлган талабни қондириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг полимер маҳсулотларини реализация қилиш юзасидан берилган топшириғи ва ушбу топшириқнинг ижросини таъминлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Тижорат департаментининг маълумотига кўра, 2021 йил январь-декабрь ойларда режага нисбатан 115 фоизга, 2022 йил январь-октябрь ойларда режага нисбатан 131 фоизга кўпроқ полимер маҳсулотлари ички бозор истеъмолчиларига етказиб берилди.

Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан ишлаб чиқарилган полиэтилен,
“Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқарилган полипропилен маҳсулотини экспорти тўлиқ тўхтатилиб, барча миқдорлар ички бозорга биржа савдолари орқали сотилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тасдиқланган режа жадвалига асосан жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан полиэтилен маҳсулоти 21,4 минг тонна, “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ ҚК томонидан полиэтилен маҳсулоти 7,9 минг тонна, полипропилен маҳсулоти 7,4 минг тонна жами 43,4 минг тонна (бу асосий белгиланган режага нисбатан 124 фоизга кўп) полимер маҳсулотларини реализация қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, жорий йил охирига қадар Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан полиэтилен маҳсулоти 122,0 минг тонна, “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ ҚК томонидан полиэтилен маҳсулоти 42,0 минг тонна, полипропилен маҳсулоти 81,0 минг тонна ишлаб чиқарилади. Жами 245,0 минг тонна (бу асосий белгиланган режага нисбатан 117 фоизга кўп) полимер маҳсулотлари истеъмолчиларга етказиб бериш кутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|