August 22, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектларида хавфсизлик талабларини бузган 25 нафар ходимга чора кўрилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш корхоналарнинг саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича мониторинг назорат текшируви (4-босқич) ўтказилди.

Жумладан, жамият тизимидаги Бухоро ва Навоий вилоятларида жойлашган Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ, “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ, “Бухоро нефть база” МЧЖ, “Навоий нефть база” МЧЖ лар ва уларга қарашли АЁҚШларнинг саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолатлари ўрганилди.

Ўтказилган 4-поғона назорат текширувларга асосан, саноат хавфсизлиги йўналишида 102 та, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси йўналишида 160 та, газ хавфсизлиги йўналишида 22 та, ёнғин хавфсизлиги йўналишида 68 та, электр хавфсизлиги йўналишида 61 та, атроф-муҳит мухофазаси йўналишида 31 ҳамда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш ва риск билан ишлаш йўналиши бўйича 20 та камчиликлар аниқланди.

Натижаларга кўра, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича бир қанча камчиликларга йўл қўйган 25 нафар ходимларга чора кўрилди.

Мониторинг жараёнида бошқарма ва корхона мутахассисларига ишларни ташкиллаштириш, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги, энергетика ва механика йўналишларида амалий ёрдам берилмоқда.

Ўрганишлар натижасида юзага келган камчилик ва номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тузилди. Чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан бошқарма ва корхоналар масъул ходимларига топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|