October 9

Малайзиянинг PETRONAS Технология университетида таълим олиш учун танлов бошланди!

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Малайзиянинг PETRONAS Technology University (UTP) ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишуви доирасида нефт-газ соҳаси учун юқори малакали мутахассислар тайёрлашга қаратилган стипендия дастурига танлов эълон қилинди.

Дастур “Ўзбекнефтгаз” АЖ маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади ҳамда ҳар йили иқтидорли ёшлар саралаб олиниб, улар UTPда қуйидаги таълим йўналишларида таҳсил оладилар:

Бакалавриатура йўналишлари:

• Нефт-газ муҳандислиги (Petroleum Engineering)
• Нефт-газ геологияси (Petroleum Geoscience)

Ўқиш муддати: 5 йил (шундан 1 йил — Foundation дастури доирасида мажбурий тайёрлов босқичи)

Магистратура мутахассисликлари:

• Нефт-газ муҳандислиги (Petroleum Engineering)
• Нефт-газ геологияси (Petroleum Geoscience)
• Бурғилаш муҳандислиги (Drilling Engineering)

Номзодлар учун талаблар:

1. Инглиз тили билиш даражаси — IELTS 6.5 ёки ундан юқори
2. SAT — камида 1200 балл (бакалавриатура учун)
3. Академик натижалар — ўқиш даврида юқори баҳолар ва намунавий фаолият

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати:

2026 йил 20 майга қадар

Тақдим этилиши зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати ҳамда ариза намунаси билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Ҳужжат юбориш учун манзил: hrd@ung.uz

Ушбу стипендия дастури орқали танланган ёшлар халқаро таълим стандартлари асосида замонавий муҳандислик билимларини эгаллаб, кейинчалик "Ўзбекнефтгаз" АЖда фаолият юритиш имкониятига эга бўладилар.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати