"Ўзбекнефтгаз": Маҳсулот ва хизматлар экспорт салоҳияти ҳамда имкониятлари муҳокама қилинди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги завод ва бошқармалар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни биринчи навбатда республика ички бозорига етказиб бериш билан бир қаторда хорижий давлатларга ҳам экспорт қилиш салоҳиятини янада кенгайтириш борасида долзарб вазифлар белгилаб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибиятининг 2022 йил 11 августдаги топшириғига асосан, "Ўзбекнефтгаз" АЖ корхоналари, "SANOAT ENERGETIKA GURUHI" ХК МЧЖ, "Uz-Kor Gas Chemical" ҚК, Россия Федерациясининг “Лукойл” корхонаси ва бошқа хорижий корхоналарнинг маъсул раҳбарлари билан 2021-2023 йиллардаги экспорт салоҳиятлари ҳамда имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди.
2021 йилда 456,3 млн доллар миқдоридаги маҳсулот ва хизматлар экспорти амалга оширилган бўлса, 2022 йил якуни билан йиллик экспорт кўрсаткичини 586,1 млн долларга етказиш ёки мақсадли экспорт кўрсаткичларини 129,1 фоизга бажариш ҳамда ўсиш суратини 128,5 фоизга ошириш учун барча чоралар кўрилмоқда.
Республика экспорт салоҳиятини ошириш, шу жумладан экспорт географияси ва номенклатурасини кенгайтириш юзасидан чора-тадбирлар режасига асосан, 2023 йил учун экспорт прогноз кўрсаткичлари маҳсулотлар кесимида ишлаб чиқилган.
Дастлабки ҳисоб китобларга асосан, 595,9 млн долларни ташкил этмоқда ва ушбу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 130,6 фоизга кўпроқдир.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги қирқа якин элчихоналари ҳамда консуллик идоралари билан доимий алоқалар ўрнатилган бўлиб экспорт географиясини кенгайтириш юзасидан маълумотлар алмашиниб турилибди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|