August 1, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Экологик яшил полимерлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида ўрганишлар олиб борилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг тегишли департамент вакиллари иштирокида нефть ва газ-кимё соҳасидаги истиқболли лойиҳалар ва уларни амалга ошириш механизмлари муҳокамасига бағишланган видеоанжуман ўтказилди.

Бу каби лойиҳаларни амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад импорт ҳажмини қисқартириш, экологик соф маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг экспорт салоҳиятини ошириш кўзда тутилган.

Йиғилишда республикада ёнилғи ва сурков маҳсулотларига бўлган талабнинг ўсиб бориш суръатини ҳисобга олган ҳолда “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи реконструкция ва модернизацияси” лойиҳасини ички бозор талабидан келиб чиққан ҳолда чуқур ўрганиш ва техник кўрсаткичларни ҳамда келгусида амалга ошириш зарур бўлган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Ҳозирги пайтда нефть ва газ соҳасида кичик тоннажли ва экологик соф маҳсулотларни ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш долзарб ҳисобланади. Бу лойиҳалар “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги ишлаб чиқариш қувватларида ҳосил бўладиган хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлардан полимерлар учун қўшимчалар, полимер сомономерлари, ароматик углеводородлар, малеин ангидрид, API бўйича III+ синтетик база мойлари, ювувчи воситалар учун чизиқли алкил бензол каби юқори ликвидли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни жорий этиш имкониятларини беради.

Шуни такидлаш жоизки, ҳозирда экологик яшил “PLA” полимерини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида Швейцариянинг “Sulzer” компанияси билан ҳамкорликда ўрганишлар олиб бормоқда. Бу эса “ESG” бошқарувида “Ўзбекнефтгаз” АЖ компаниясининг яшил технологияларни жалб қилиш бўйича катта қадамлар қўяётганидан дарак беради.

Муҳокамалар якунига кўра, биринчи даражали истиқболли лойиҳалар шакллантирилиб, улар бўйича ишлар олиб борадиган ишчи гуруҳларга вазифалар белгиланди. Нефть ва газ лойиҳаларини амалга ошириш орқали Ўзбекистонда импорт ўрнини босувчи, экспортбоп, экологик соф бўлган юқори қўшилган қийматдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|