September 13, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Дояхотин” конида қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ ва конденсат қазиб олинмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса мураккаб таъмирлаш ишлари олиб борилгандан кейин ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Дояхотин” конининг 88-сонли қудуғида “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган таъмирлаш ишларидан сўнг, қудуқ ишга туширилди.

Ушбу қудуқниг 1904-1893 метр оралиғларида перфорация ишлари олиб борилди, ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 0,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: "Дояхотин" газконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2004 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|