June 15, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Завод ва бошқармаларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар иштирокида мамлакатимиздаги тарихий шаҳарларга саёҳат уюштирилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси ташаббуси билан Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳамда тизимдаги завод ва бошқармалар касаба уюшма қўмиталари томонидан 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ марказий аппарати ҳамда жамият тизимидаги завод ва бошқармаларда меҳнат қилаётган 824 нафар ишчи-ходимлари учун мамлакатимиздаги тарихий шаҳарларга саёҳат уюштирилди.

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида ички туризмни ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасида жойлашган Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз шаҳарларидаги қадимий ва тарихий обидалар ҳамда мустақиллик йилларида бунёд этилган объектлар ва бошқа бунёдкорлик мажмуалари билан яқиндан танишиш мақсадида тасдиқланган тақсимот-режага мувофиқ саёҳатлар ташкиллаштирилмоқда.

Бундан ташқари жорий йилнинг июнь ойида Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси ходимларининг 75 нафарини Бухоро ва Хоразм шаҳарларига саёҳат ташкил этилмоқда.

Саёҳат давомида Жамият марказий аппарати ва тизимидаги завод, бошқармалар ишчи-ходимлари Самарқанд шаҳридаги Имом Ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр мақбараси, Шоҳи-Зинда қабрлари, Машҳур Ҳазрати Хизр масжиди ёнида жойлашган Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг мақбараси, Темурийлар сулоласининг Гўри Амир мақбарасига ҳамда Регистон майдонида жойлашган Улуғбек мадрасаси, Шердор ва Тилла-Кори мадрасаси, Бибихоним масжидларига ташриф буюрдилар.

Бухоро шаҳридаги тарихий-маданий обидалар, Арк, Шайбонийлар расадхонаси, Сомонийлар мақбараси, Баҳовуддин Нақшбандий мақбаралари ҳамда сўнгги йилларда амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишдилар.

Хива шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи меъморий объектлари ва қадимий ёдгорликлар, Жума масжид, Шайх Мухтор Валий Мақбараси, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Ичан қалъа - Марказий Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёдгорлиги ва бошқа ноёб иншоотлар катта қизиқиш уйғотди.

Айниқса Ичан қалъага ташриф буюрган ҳар бир сайёҳатчи бир олам таасурот олганини билдирди.

Қадимий ва тарихий, маданий обидалар, амалга оширилган ислоҳотлар саёҳатчиларга катта таасурот уйғотди. Касаба уюшма қўмиталари томонидан ташкил қилинаётган ушбу саёҳатлардан ишчи-ходимлар жуда мамнун.

Улар ишчи-ходимлар учун ташкил этилаётган бундай мароқли маданий-маърифий тадбирлар учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раҳбариятига, Бирлашган касаба уюшма қўмитасига ҳамда завод ва бошқармалар раҳбарияти ва касаба уюшма ташкилотларига ўзларининг самимий миннатдорчиликларини изҳор этдилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|