“Ўзбекнефтгаз”: “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни намунали ва хавфсиз ўтказиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда
Қиш фаслида ҳавонинг совуши натижасида иситиш мосламаларига эҳтиёж ошиб, ёнғин хавфини ортишига сабаб бўлади. Шу боисдан бир неча йиллардан бери ҳар йили қиш мавсуми арафасида мамлакатимизда ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилади. Мазкур йилда ҳам мамлакатимизда 15 ноябрдан 15 декабрга қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг топшириғига асосан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводларида ҳам 2022 йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача объектларида “Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” деб эълон қилинди.
“Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” доирасида Жамият тизимидаги бошқарма ва корхоналар кесимида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
• Бошқарма ва корхоналар бўйича 30 та буйруқ ҳамда жами 638 та банддан иборат чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ёнғин хавфсизлиги ойлигининг биринчи декадаси даврида тадбирларнинг 363 та банди бажарилди;
• Ёнғин хавфсизлигини тарғиб қилувчи 465 та баннерлар жорий қилинди;
• 657 та объектлар ва омборхоналарда назорат текширувлари ўтказилиб, ёнғин хавфсизлиги қоидалари қўпол равишда бузган 20 нафар ходимга меҳнат қонунчилиги доирасида чоралар кўрилди;
• 153 та ёнғин ўчириш техникалари ҳамда 51 та мотопомпаларда назорат профилактик таъмирлаш ишлари амалга оширилиб жанговор ҳолатга келтирилди;
• 2137 комплект ёнғинга қарши қалқонлар ҳамда 11742 та бирламчи ўт ўчириш воситалари (ОП-100, 50, 10, 5, ОУ-5) профилактик текширувдан ўтказилди;
• 3962 дона кашма, 597 тонна кўпик ҳосил қилувчи модда, 218 дона иссиқбардошли махсус кийим, 796 комплект ёнғин ўчирувчилар махсус кийим, 4287 дона ўт ўчириш енглари ва 620 та лафет дастагларии мавжуд бўлиб, уларнинг ишчи ҳолатда бўлиши доимий назоратга олинган;
“Ўзбекнефтгаз” АЖда “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни намунали ва хавфсиз ўтказиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|