February 1, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Геология-қидирув ишларини олиб бориш учун олинган эски намунадаги лицензиялар янги турдаги рухсатномаларга алмаштирилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли “Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор билан ер қаъридан фойдаланувчиларга расмийлаштирилган эски намунадаги лицензиялар ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали янги турдаги рухсатномаларга алмаштирилиши белгиланган.

Мазкур қарорда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензия “рухсатнома”га ўзгартирилиб, барча жараёнларни, жумладан тўғридан-тўғри музокаралар асосида рухсатнома олишни тўлиқ электронлаштирилган ҳолатда амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги углеводород конлари ва истиқболли майдонларда самарали ҳамда мақсадли геология-қидирув ишларини ташкил этиш, улардан табиий газ ва суюқ углеводород хом ашё қазиб чиқариш ҳажмини ошириш, янги нумунадаги рухсатномаларни ўз вақтида расмийлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган эди.

Амалда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни олиш учун топшириладиган ҳужжатлар тўплами ва олинган лицензиялар анъанавий яъни қоғоз шаклида эди. Ҳозирги кунда геология қидирув ишларини амалга ошириш мақсадида истиқболли майдонлар ва конлар бўйича ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи илгари олинган барча лицензиялар тўлиқ янги намунадаги рухсатномаларга ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали алмаштирилди. Бунда, ер қаъридан “Ўзбекнефтгаз” АЖга илгари расмийлаштирилган лицензияларнинг амал қилиш муддати ва фойдаланиш шартлари янги намунадаги рухсатномаларда сақланиб қолинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023 йилда геология-қидирув ишлари дастури доирасида углеводород конлари ва истиқболли майдонларга ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларини электрон тизим орқали расмийлаштирилиши мақсадли тарзда давом эттирилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|