May 19, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Ходимларнинг инновацион таклифлари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводидаги ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ қилинмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамиятига қарашли корхоналарда инновацион ва рационализаторлик фаолиятни ривожлантириш, қолаверса, олимларни қўллаб-қувватлаш ва илмий янгиликларни ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ қилиш масаласига катта эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ўтказилган профилак таъмир пайтида инновацион ва рационализаторлик таклифларини жорий этиш бўйича тайёргарлик ва синов ишлари олиб борилди.

Жумладан, заводдаги тақсимловчи трансформатор подстанциясида реле ҳимояси тизимидаги эскирган электрон платаларнинг ишлаб чиқарилиши тўхтатилганлари ўрнига рационализатор Д. Ҳамидов томонидан маҳаллий хом-ашёдан синов бошқарув платаси тайёрланди. Углеводород хом-ашёсини атмосфера босими остида ҳайдаш қурилмаси тўхтатилган вақтда “10РМ01A” насос моторининг реле ҳимояси ячейкасида синовдан ўтказилган маҳаллий ишлаб чиқарилган плата муваффақиятли самара кўрсатди.

Заводдаги асосий ишлаб чиқариш цехининг 2-блок механиги К. Сафаровнинг “21Е20” сув иссиқлик алмаштиргичининг ишлаш даврида механик аралашмалар билан тўлиб қолишига йўл қўймасликка қаратилган рационализаторлик таклифининг жорий қилиниши ҳам ўз ижобий натижаларини кўрсатди. Таъкидлаш жоизки, ушбу таклиф “21Е02” блок қурилмасининг ишлаш ҳарорати тартиби бузилишининг олдини олиш, “21К20” компрессорини блоклаш хавфини камайтиришга ва кафолатланган капитал таъмирлаш даврида риформинг қурилмасининг узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган.

Ушбу цехда аввалроқ тажриба синовлари ўтказилган 41-сонли қурилманинг водород сульфид гази ёрдамида натрий сульфидининг лаборатория таҳлиллари ҳам ижобий натижа берди. Заводнинг профилактик таъмири даврида ушбу қурилмада “Олмалиқ КМК” AЖ ва “Ўзчармсаноат” AКда кейинчалик саноат синовларини ўтказиш мақсадида тажриба партиясини ишлаб чиқиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилди.

Углеводород хом-ашёсини атмосфера босими остида ҳайдаш қурилмасининг иссиқлик алмаштиргичларини кимёвий ювиш усулида тозалаш ва лаборатория синовларини ўтказиш имкониятларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институтидан олинган импорт ўрнини босувчи эритмаси иссиқлик алмаштиргичларнинг ички юзасида тўпланиб қолган тузларни кўчириш мақсадида таъмирлаш ишлари давомида кейинчалик ўрганиш учун иссиқлик алмаштиргичлар ва печнинг ифлосланган қисмларидан намуналар олинди.

Цех бошлиғи A.Ш. Саидов томонидан газойлни гидротозалаш қурилмасидан “13D13” сиғимигача қўшимча иссиқлик алмаштиргич ўрнатиш бўйича рационализаторлик таклифи киритилди. Бу водород сақловчи газ ҳароратини 60 ℃дан 40 ℃гача пасайтириш ва “13КМ02A/В” компрессорларида ишқорий муҳит пайдо бўлишини камайтиради. Ушбу таклиф экспертлар кенгашида кўриб чиқилди ва иссиқлик алмаштиргични ишлаб чиқариш ва жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шунингдек, “13F01” печида ёқилғи газини тежаш мақсадида газойлнинг айланиш схемасини ўзгартириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Ўз навбатида, атмосфера босими остида ҳайдаш қурилмасининг 10F01 печининг иссиқлик ўтказувчанлигини ошириш учун конвекция қисмига қўшимча қувурларни ўрнатиш масаласи ўрганилди. 10F01 технологик печининг ишончли ишлашини таъминлаш учун техник ечимларни ўрганиш ва тайёрлаш бўйича “Эртей Петрошем Рус” МЧЖдан тижорат-техник таклифи олинди.

Кучланиш трансформатор қурилмаларининг ҳарорати, барқарор ишлашини назорат қилиш, шунингдек, сиғимларда сизиб чиқишни бартараф этиш ва трансформатор мойининг сатҳи тўғрисида аниқ маълумотларни олиш мақсадида электр таъминоти цехи томонидан Клингернинг сатҳ шишаси конструкциясини ўзгартириш бўйича ишлар амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|