November 22, 2022

"Ўзбекнефтгаз": Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг сифат менежменти тизими халқаро ташқи аудитдан муваффақиятли ўтказилди

Бош саҳифа Русский

2022 йилнинг 14-17 ноябрь кунлари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг сифат менежменти тизими ресертификацион халқаро ташқи аудитнинг биринчи босқичидан муваффақиятли ўтказилди.

Унда заводнинг “AS 9100D” “Сифат менежменти тизими. Авиация, космос ва мудофаа ташкилотлари учун талаблар” халқаро стандартига мувофиқлигини баҳолаш бўйича олиб борилаётган ишлар текширилди.

Хусусан, халқаро аудиторлар томонидан заводда товар ва материалларни харид қилиш, ташқи етказиб берувчи ва мижоз томонидан тайинланган ёки тасдиқланган жараёнларни бошқариш, ташқи провайдерлар томонидан яратилган ёки сақланадиган ҳужжатлаштирилган маълумотлар ўрганилди.

Шунингдек, жараёнлар, маҳсулотлар, хизматлар ташқи таъминоти билан боғлиқ хавфлар, етказиб берувчининг фаолияти ва ҳаракатларининг рейтинги, ташқи етказиб берувчилар учун тақдим этиладиган маълумотлар назоратдан ўтказилди.

Ресертификацион ташқи аудитнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 21 ноябридан 2 декабрига қадар ўтказилиши режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|