October 6, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Корпоратив бошқарув тизимини баҳолашнинг янги воситалари жорий қилинмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ иқтисодий бошқарувни такомиллаштириш Дастурини техник қўллаб-қувватлаш механизми доирасида Осиё тараққиёт банки томонидан ишлаб чиқилган баҳолаш картаси орқали корпоратив бошқарув тизимини ҳар йили баҳолаб бориш жорий этилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Корпоратив бошқарувини баҳолаш механизми (баҳолаш картаси) корпоратив бошқарув тизимининг энг муҳим халқаро бошқарув стандартларига (шу жумладан Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ва Базель қўмитаси) ва тегишли маҳаллий стандартларга мувофиқлигини ўрнатишга хизмат қилади.

Баҳолаш картасини жорий этишдан асосий мақсад корхона бошқаруви сифатини баҳолаш, илғор амалиёт стандартлари билан солиштирганда камчиликларни аниқлаш, шунингдек корхонани ислоҳ қилиш бўйича чора тадбирлар режаларини ишлаб чиқишда қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлаш, корхонанинг самарадорлигини оширишдан иборатдир.

Баҳолашда қуйидаги 5 тоифага бўлинган, гуруҳланган 58 та кўрсаткичлар қўлланилади:

• Акциядорларнинг ҳуқуқлари ва ҳимоя қилиш (10 та кўрсаткич).

• Кузатув кенгаши (20 та кўрсаткич).

• Шаффофлик ва ҳисобдорлик (15 та кўрсаткич).

• Назорат муҳити (7 та кўрсаткич).

• Манфаатдор томонлар (6 та кўрсаткич).

Баҳолаш натижалари ҳар йили Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|