“Ўзбекнефтгаз”: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ташаккурнома билан тақдирланди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг тайёргарлигини текшириш ва кўникмаларини ошириш мақсадида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Мазкур ўқув машқини ўтказишдан мақсад объект фуқаро муҳофазаси раҳбарлар таркиби ҳамда тузилмалари командирлари ва шахсий таркибинининг фавқулодда вазиятлар рўй берганда ҳаракат қилиш ва бартараф этиш давлат қуйи тизими хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатларни амалга ошириш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Машқлар давомида фуқаро муҳофазаси раҳбарларининг амалий кўникмалари ривожлантирилди. Шунингдек, тузилмалар командирларининг табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш шароитидаги қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларнинг амалга оширилишини таъминлашга қаратилган куч ва воситаларни бошқариш кўникмалари мустаҳкамланди.
Бундан ташқари бошқарманинг фавқулодда вазиятлар рўй берганда ҳамда уларнинг оқибатларини бартараф этишда фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ўз функционал вазифаларини бажаришга тайёрлиги текширилди.
Махсус-тактик ўқув машқини ўтказиш давомида Газли газни қайта ишлаш заводининг “конденсат-йиғув парки”да шартли равишда содир бўлган портлаш ва ёнғин натижада ишлаб чиқариш бино-иншоотларининг турли хил даражада вайрон бўлиши, ишчи-ходимларнинг жароҳатланиши ва қурбон бўлиши эҳтимоли бўлиши мумкин бўлган ҳавфи юзага келтирилди.
Бундай шароитда объектнинг фуқаро муҳофазасини юқори тайёргарлик ҳолатига келтириш чоралари кўрилди, объект Фуқаро муҳофазаси бошлиғи вазиятни баҳолади, қарор қабул қилди ҳамда қўл остидагиларнинг олдига тегишли вазифалар қўйди. Раҳбарлар таркиби фуқаро муҳофазаси бошлиғининг рўй бериш ҳавфи мавжуд бўлган фавқулодда вазиятнинг оқибатлари олдини олиш ва уларни бартараф этишга қаратилган кўрсатма ва топшириқларининг бажарилишини ташкилаштирди, тузилмалар шахсий таркиби эса уларнинг бажарилишини таъминлади.
Махсус-тактик ўқув машқи якунида ўқув машғулоти раҳбарининг ўз функционал вазифаларини қанчалик билиши, қабул қилинган қарорларининг тўғрилиги, вазиятдан келиб чиққан ҳолда қилган ҳаракатлари, шунингдек, тузилмалар шахсий таркибининг берилган шартли хабарлар бўйича амалга оширган амалий харакатларига баҳо қўйилди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Объектда ўтказилган ўқув машғулоти натижасига кўра, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга, бартараф этишга ҳамда объектни қўриқлаш ва мудофа қилишга “ТАЙЁР” деб баҳоланди ва Фавқулодда вазиятлар Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|