September 15, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Жиззах нефть базаси” томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш корхоналари, маҳсулот сақлаш ва тарқатиш базаларида 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумида асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналарини барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларида амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, “Жиззах нефт базаси” МЧЖ 2022/2023 йиллардаги куз-қиш мавсумга тайёргарлик ишлари таҳлили ўтказилиб, чора-тадбир режаси ишлаб чиқилди ва шу асосида ишлар олиб борилмоқда.

Шу кунга қадар нефть база ва тасарруфидаги филиалларда 4 та қозонхона, 12 та қозон, 3 та сиғим мукаммал ва жорий таъмирланди, 2 та сиғим тозаланди. Сиғим ости сувлари чиқариб ташланиб, трафарет ва огоҳлантирувчи ёзувлар янгиланди. Сиғимларга чиқиш ва марзалардан ўтиш нарвонлари, сиғимлар боғи марзалари қайта таъмирланиб, талаб даражасига келтирилди.

Шунингдек технологик қувурлар ҳам таъмирланиб, гидрантлар созлиги текшириб чиқилди ва совуқ ўтмайдиган матолар билан ўралди. Нефть маҳсулотларини тўкиш, қуйиб бериш мосламалари жорий ва мукаммал таъмирланди. Нефть база ва филиалларидаги 950 метр электр тармоқлари, 6 дона трансформатор подстанциялари, 260 метр кабель эстакадалари, 110 метр иссиқлиқ тармоқлари мукаммал таъмирланиб, тўлиқ изоляция қилинди ва қишки мавсумга тайёр ҳолатга келтирилди. 180 метр сув ва 130 метр газ тармоқлари таъмирланди. Сув насослари техник кўрикдан ўтказилди. 3 та газ тақсимлаш пунктлари ва 2 та ишлаб чиқариш биноларида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Барча ўт ўчириш бурчакларида анжомларнинг мавжудлиги ва яроқлилиги текшириб, камчиликлари бартараф этилди.

Айни пайтда ишчи ходимларга мавсумий кийим-бош ва пойабзал, автотранспорт воситалари учун зарур бўлган автошиналар, аккумулятор батареялар, антифриз ва енгликлар сотиб олиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, “Жиззах нефт базаси” МЧЖ ва унинг Дўстлик, Даштобод, Зарбдор, Фориш, Лалмикор ва Иржар филиалларига қарашли жами 32 та ФЁТШ ҳамда 6 та АЁҚШда истеъмолчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Жами 30 та автоёнилғикашлар орқали вилоят қишлоқ ва халқ хўжалигига нефть маҳсулотларини узлуксиз етказиб берилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|