December 12, 2022

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “Кучлик нефть базаси”да тўлиқ автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилган

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “Кучлик нефть база”си ва унинг филиалида қиш мавсумида истеъмолчиларга автобензин маҳсултоларини етказиб бериш ишлари жадал суратларда давом этмоқда.

“Кучлик нефт базаси” МЧЖ томонидан 2022 йил давомида истеъмолчиларга жами 85 396 тонна нефть маҳсулотлар етказиб берилган бўлиб, жумладан 65 800 тонна АИ-80, 2 118 тонна АИ-91, 17 478 тонна дизель ёнилғиси етказиб берилган.

Мазкур жамиятда тайёр маҳсулот паркларида нефть маҳсулотларининг ҳисобини олиш автоматлаштирилган бошқарув тизими амалиётга жорий этилган бўлиб, сиғимларда сақланаётган нефть маҳсулотларининг ҳисоботини юритиш, уларнинг тезкор маълумотларини диспетчерларга етказиш учун сиғимларга ўлчов воситалари ўрнатилган.

Ушбу ўлчов воситалари асосида сиғимда сақланаётган маҳсулотнинг ҳарорати, баландлиги ва миқдорини аниқлаб туриб, тўғридан тўғри диспетчернинг хизматига маълумотлар етказиб берилмоқда. Ушбу берилган маълумотларга асосан нефт базага келган, сиғимларда сақланаётган, қабул қилинадиган ва тарқатилаётган нефть маҳсулотлари ҳисоботлари маълумотлар онлайн тарзда тўғридан тўғри диспетчерлик хизматида кўриниб туради.

Шунингдек, истеъмолчиларга тарқатилаётган нефть маҳсулотлари ҳам операторлар томонидан онлайн кузатиб борилади. Ҳозирда ҳар бир сиғимларимизда қанча маҳсулот мавжудлиги, унинг сатҳи, қанча сув бор-йўқлиги, ҳарорати, соф ҳамда масса оғирлигини кўрсатади.

Жамият томонидан жорий йилда барча резервуарлар тўлиқ таъмирланган ҳамда техник қурилмалар тўлиқ кўрикдан ўтказилган. Шу билан бирга автоёнилғикашлар кўрикдан ўз вақтида ўтказилиб барчаси қиш мавсумига шай холатга келтирилган. Омборхонада қиш мавсумига барча керакли товар моддий бойликлар захираси яратилган.

Шу билан бирга нефть база омборларида жами 10 760 тонна нефть масҳсулотлари мавжуд жумладан 3 200 тонна АИ-80, 1 100 тонна АИ-91 автобензин ва 4 500 тонна дизел ёнилғиси, 1 500 тонна GTL маҳсулоти, 360 тонна ўчоқ ёнилғиси ҳамда 100 тонна бошқа нефть маҳсулотлари қолдиқлари мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти ҳудудида “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли иккита, яъни Қибрай, Ўрта Чирчиқ тумани ва Бекобод шаҳрида “Чинобод” ҳамда “Кучлик” нефть базалари фаолият олиб боради.

Ижтимоий тармоқларда ҳозирда кенг тарқалаётган “Ангрен нефть базаси”даги ҳолатнинг “Ўзбекнефтгаз” АЖга мутлақо алоқаси йўқ ва Жамият тизимида бу номдаги нефть база мавжуд эмас.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|