September 19, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Petropipe Oil and Gas” маҳаллий корхонасининг ишлаб чиқариш қувватлари ўрганилди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизимда маҳаллий саноат маҳсулотларини кооперация асосида ишлаб чиқариш ҳажмлари ва номеклатурасини кўпайтириш масалаларига алоҳида аҳамият берилмоқда.

Хусусан, корхоналарда ишлатилаётган йирик габаритли босим остида ишловчи технологик идишлар, ускуна ва жиҳозларни маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти ва Газли газни қайта ишлаш заводи мутахассислари Қарши шаҳрида жойлашган “Petropipe Oil and Gas” корхонасига ташриф буюришди.

Ташрифнинг аввалида “Petropipe Oil and Gas” МЧЖ раҳбари Фурқат Якубов меҳмонларни корхонанинг тарихи, ишлаб чиқариш қуввати, корхона томонидан таклиф этиладиган маҳсулотлар рўйхати, корхона конструкторлик лойиҳа ва ишлаб чиқариш цехи мутахассислари ҳамда чет эллик ҳамкорлари тўғрисида тақдимоти ўтказилди.

Шундан сўнг корхонанининг лойиҳа-конструкторлик гуруҳи, шартномалар тузиш бўлими ва асосий ишлаб чиқариш цехининг мухандис-техник ва пайвандловчи ходимлари билан бевосита мулоқот олиб борилди.

Корхонада маҳсулотлар асосан жаҳон стандартлари “ASME” ва “ANSI” талаблари асосида ишлаб чиқарилиши, сифат назорати ва иш бошқарув тизими ҳам замонавий жаҳон стандартлари асосида олиб борилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, корхонада ишчи-ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш ва малакаларини жаҳон стандартлари талабига мослаштириш мақсадида Ҳиндистон давлатидан мухандис-техник ходимлар жалб қилинган.

Такидланишича, айни пайтда корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ва салоҳиятини ошириш мақсадида Ҳиндистоннинг йирик саноат корхоналарига турли металларга механик ишлов бериш дастгоҳлари ва жиҳозлари буюртма қилинган.

Мутахассислар томонидан корхонада асосан йиғув-пайвандлаш ва вальцовкалаш ишлари амалга оширилиши, технологик ускуналарнинг бутловчи деталлари ва эҳтиёт қисмлари “PETROPIPE OIL AND GAS” МЧЖнинг чет элдаги ҳамкор ҳамда турдош корхоналари томонидан етказиб берилиши ҳам ўрганиб чиқилди.

Корхона томонидан пластинали иссиқлик алмашиниш аппаратлари, насос-компрессор ускуналари ва технологик қувурўтказгичларнинг фасон қисмлари етказиб бериш салоҳияти ҳам мутассислар эътиборидан четда қолмади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|