November 17, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Андакли” конида 15 метрлик алоқа мачтаси тикланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан “Рақамли кон концепцияси” лойиҳаси асосида конлардаги технологик жараёнларни автоматлаштириш ва мониторинг қилиш тизимини жорий этиш, бошқарув аппарати ҳамда нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини тадбиқ этиш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.

Ушбу тадбирларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори дастуруламал бўлмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот коммуникация технологиялари департаменти масъул ходимлари томонидан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Акдакли” конида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида ички имкониятлардан келиб чиқиб, 15 метрлик алоқа мачтаси тикланди.

“Қумли” кони йўналишининг 30 кмда ўрнатилган 22 метрлик бетон мачтадан “MicroTik Wi-Fi” кўприк қурилмаси орқали “Андакли” конига интернет алоқаси узатилди.

Шу вақтга қадар “Андакли” кони билан хеч қандай алоқа воситаси мавжуд эмас эди. Хозирда “Андакли” конида битта “IP” телефон, “Wi-Fi” ва компьютер қурилмаси умумий тармоққа уланди.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси объектларида телекоммуникация ва алоқа тармоғи инфратузилмасини ривожлантириш ишлари давом эттирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|