“Ўзбекнефтгаз”: Комплаенс назорат орқали жамият маблағлари иқтисод қилиб қолинмоқда
Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишда комплекс ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган Қарорга мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамиятида Молиявий ва комплаенс назорати департаменти ташкил этилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхона ва заводларнинг барчасида Молиявий ва комплаенс назорат инспекторлари лавозимлари жорий қилинди.
Комплаенс инспекторлар зиммасида биринчи навбатда нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводлари ва тайёр маҳсулотни сақлаш ва тарқатиш базаларида содир этилиши мумкин бўлган коррупцион ва бошқа ноқонуний ҳати-ҳаракатлар рўйхатини аниқлаб олиш вазифаси қўйилди. Шу орқали коррупцион ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларни барвақт олдини олишга эришилмоқда.
Хусусан, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси комплаенс инспекторлари томонидан ишчи-ходимларнинг фаолиятини назорат қилиб бориш мақсадида 2022 йилда содир этилиши мумкин бўлган жами 53 та хавф-хатарлар рўйхати шакиллантирилиб олинди ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Белгиланган чора тадбирлар асосида жорий йилнинг ўтган тўққиз ой якуни бўйича 7 та ҳолатда 763 430,00 минг сўмлик хато ва камчиликлар аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди. Шунингдек 2 047 132 минг сўм жамият маблағлари иқтисод қилиб қолинди.
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, Бошқарув раисининг тегишли буйруғига асосан Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасининг ишчи ходимлари ўртасида аноним сўровномалар ўтказиб келинмоқда.
Бошқармада 2022 йилда ўтказилган аноним сўровномаларда бошқарманинг 568 нафар ишчи ходимлари, яъни 88 фоиз қисми қамраб олинди. Сўровнома натижалари билан коррупцияга мойлиги бўлган ёки ушбу жиноят содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган йўналишлар аниқлаб олинди.
Бундан ташқари, бошқарманинг 414 нафар ишчи ходимлари томонидан “Манфаатлар тўқнашуви декларация“ сўровномаси тўлдирилди. Сўровномалар натижаси бўйича 6 нафар ходим ўртасида потенциал манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари мавжудлиги аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Давлат харидларини амалга оширишда шаффофликни таъминлаш комплаенс назоратининг асосий вазифаларидан бири бўлиб, бу борада ҳам Бошқарма томонида тузилаётган шартномалар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “Контрагентларни текшириш низоми”га асосан ўрганилиб, назорат тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.
2022 йил ўтган вақти давомида Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида коррупцияга қарши 17 та мавзуда ўқув семинарлари ўтказилди. Ушбу ўқув семинарларнинг ўтказишдан асосий мақсад ишчи ходимларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий билимларини ошириб, коррупциянинг оқибатлари, унинг давлат ва жамият ривожига салбий таъсири, ушбу жиноятга қўл урган ҳар қандай шахс қонунчиликка кўра жавобгарликка тортилиши муқаррар эканлиги тўғрисида тушунчалар беришдан иборатдир.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|