“Ўзбекнефтгаз”: “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида профилактик тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг топшириғига асосан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводларида 2022 йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача объектларида “Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” деб эълон қилинди.
“Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” доирасида Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли объектларда 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ишларни амалга ошириш мақсадида ишчи-ходимлари ўртасида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Уларда бошқарма, бўлим, цех ва хизматларнинг раҳбарлари ҳамда ишчи–ходимлари иштирок этишмоқда.
Навбатдаги профилактик тадбир заводнинг ички ҳудудида ташкил этилди.
Ишчи-ходимларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига эътиборсиз ва бепарво бўлиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатлар кўргазмали мисоллар ёрдамида тушунтирилди.
Профилактик тадбирда ишчи-ходимларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|