“Ўзбекнефтгаз”: Йирик ўлчамли юкларни нефть ва газ объектларига етказилишида транспорт воситаларининг хавфсизлиги таъминланмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан қиш мавсумида аҳолининг нефть ва газ маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш ҳамда углеводородлар захирасини ошириш бўйича куну-тун тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Табиий газ қазиб чиқариш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлар ижросини таъминлаш учун жойларда газ қувурларини монтаж ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу ишларни амалга оширишда завод, бошқарма ҳамда ташкилотлардан йирик ўлчамли юкларни нефть ва газ объектларига етказиб берилишида транспорт воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш катта аҳамият касб этади.
Олиб борилаётган қурилиш монтаж ишларида газ қувурлари ҳамда йирик ўлчамли юкларни манзилга етказиб берилишида ташиш жараёнлари йўл ҳаракат хавфсизлиги транспорт воситалари ёрдамида кузатиб бориш орқали амалга оширилмоқда ва беталофат манзилга етказилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш