“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг технологик ускуналарида профилактик таъмирлаш ишлари олиб борилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, технологик қурилмаларнинг ишончлилигини ошириш, шунингдек, углеводород хомашёсини қайта ишлаш жараёнида ускунанинг самарадорлик кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг технологик ускуналарида профилактик таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Заводдаги нефть ва газ конденсатини атмосфера босими остида ҳайдаш қурилмасидаги узоқ муддат давомда узлуксиз ишлатилиб келинаётган хом ашёни олдиндан қиздиришнинг биринчи ва иккинчи босқичларини иссиқлик алмашинуви ускуналари қувур ва қувурлар ораси қисмлари механик чўкиндилар билан қопланди.
Натижада, “10F01” технологик печининг кириш қисмида хом ашё ҳароратининг пасайиши ҳолати кузатилди ва хом ашёни иситиш учун ишлатиладиган ёқилғи газининг сарфи ошди.
Профилактик таъмирлаш даврида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
• Иссиқлик алмашинуви ускунасининг (14 дона) қувур тўпламларини гидромеханик тозаланди.
• “10Е03” позиция иссиқлик алмашинуви қурилмасида қувур тўплами алмаштирилди.
• “10F01” технологик печида таъмирлаш ишлари олиб борилди.
• Ҳаво совутгичлари тозаланди.
Таъмирлаш ишлари натижасида айни пайтда нефть ва газ конденсатини атмосфера босими остида ҳайдаш қурилмаси нормал тартибда ишламоқда. Қурилма жараён параметрлари технологик регламентида белгиланган барча талабларга жавоб беради.
Таъмирлаш жараёнлари меҳнат муҳофазаси, саноат ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|