July 20, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Андижон вилоятида жойлашган нефть ва газ объектларининг қўриқлаш ва мудофаага шайлик ҳолати ўрганилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ҳамда “Андижон нефт базаси” МЧЖда аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ҳамда объектни қўриқлаш ва мудофа қилишга тайёрлик ҳолати ўрганилди.

Назорат тадбирлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ Объектларни ҳимоя қилиш ва сафарбарлик ишлари бўлими мутахассислари ҳамда объектлар мутахассислари ҳамкорлигида ўтказилди.

Унда объектлардаги “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги ва “Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида”ги Қонунларнинг ижроси, шунингдек, амалдаги қонун ости ҳужжатлар талабларига амал қилиниш ҳолати кўриб чиқилди.

Ўрганишлар давомида Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 15 та камчилик аниқланиб, 6 таси жойида бартараф этилди. “Андижон нефт базаси” МЧЖда 18 та камчилик аниқланиб, 5 таси жойида бартараф этилди. Объектлар раҳбарларига камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Тадбир давомида Фуқаро муҳофазаси тузилмалари фавқулодда вазиятларни олдини олишга тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилиб, “Йиғин” сигналига асосан фуқаро муҳофазаси таркиби йиғилиши ва тузилмалар билан саф кўриги ўтказилди. Шу билан бирга ишчи-хизматчиларини хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш тадбирлари ташкил этилди.

Бошқарма ва корхона мутахассисларга соҳа йўналишлари бўйича амалий ва услубий ёрдам кўрсатилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида бажарилиши юзасидан топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|