April 7, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Халқаро валюта жамғармаси делегацияси билан музокаралар олиб борилди

Бош саҳифа Русский

2022-йилнинг 7 апрель куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ва Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистон Республикасидаги миссияси раҳбари жаноб Рои ван Руден ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида Халқаро Валюта жамғармаси вакилларига “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Хусусан, акциядорлик жамияти томонидан МҲХСга мувофиқ аудиторлик текширувидан ўтган консолидацияланган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ва эълон қилиш, “Fitch” ва “Moody’s” халқаро рейтинг агентликларидан кредит рейтингини олиш ҳамда компаниянинг молиявий барқарорлигини ошириш, шунингдек, BCG, PwC, Ernst & Young, Rothschild консалтинг компаниялари жалб этган ҳолда IPOга тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар шулар жумласидандир.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро валюта жамғармаси вакиллари ҳукуматнинг табиий газ экспортини босқичма-босқич тўхтатиш мақсадини инобатга олган ҳолда компаниянинг истиқболдаги режаларига қизиқиш билдиришган.

Шу муносабат билан “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан углеводородларни чуқур қайта ишлаш ҳажмларини ошириш ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилаётгани таъкидланди. Жумладан, GTL технологияси асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш ва Шўртан газ кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш лойиҳалари ҳақида сўз юритилди.

Учрашув давомида Халқаро валюта жамғармаси томонидан компания эътиборини иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларнинг долзарблигига қаратди. Шу билан бирга, жамғарма томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ECGни ривожлантириш доирасидаги лойиҳаларни илгари суриш бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдиришди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Халқаро валюта жамғармаси аъзолигига 1992 йил 21 сентябрда қўшилган. 1993 йил сентябрдан буён Ўзбекистонда ХВЖнинг ваколатхонаси фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро валюта жамғармаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири техник ёрдам кўрсатиш миссиялари ҳисобланади, уларнинг асосий вазифаси хўжалик юритувчи субъектларнинг институционал салоҳиятини оширишдир.

Халқаро Валюта жамғармаси экпертларининг фаолияти асосан пул-кредит ва фискал сиёсатларинии такомиллаштириш, молиявий кўрсаткичлар тизимини яхшилашга қаратилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|