“Ўзбекнефтгаз”: “Кўкдумалоқ” мажмуасининг конденсатни барқарорлаштириш қурилмасида таъмирлаш ишлари ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газни қайта ишлаш заводларининг ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш ҳамда технологик қурилмаларда амалга ошириладиган қурилиш-монтаж, таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Кўкдумалоқ” нефть в газ конлари мажмуасининг конденсатни барқарорлаштириш қурилмасида тасдиқланган тадбир - режага асосан режавий огоҳлантирув таъмир ишларини амалга оширди.
Дастлаб таъмирлаш ишларида иштирок этувчи ишчи-ходимлар тегишли хавфсизлик йўриқномаларидан ўтказилиб, хавфли ишларни бажаришда хавфсизлик қоидаларига риоя этилиш тартиблари тушинтирилди. Газга хавфли ишларни ўтказиш жойлари керакли ҳимоя воситалари ва хизмат кўрсатиш ускуналари билан таъминланди.
Конденсатни барқарорлаштириш қурилмаси тўхтатилган вақт оралиғида қурилмадаги мавжуд зулфинлар кўздан кечирилиб, аниқланган нуқсонлар устида тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилди. Яъни, қурилма таъмирлаш учун тўхтатилганда мажмуавий назоратдан ўтказилди. Айрим эҳтиёт қисимлари механик қолдиқлардан тозаланди, мойланди, таъмирга муҳтожлари таъмирланди. Яроқсиз аҳволга келган ускуналар янгисига алмаштирилди. Бундан ташқари буғ қувурлари ҳам алмаштирилди.
Бошқарманинг “Кўкдумалоқ” нефть ва газ конлари мажмуасидаги конденсатни барқарорлаштириш қурилмасида олиб борилган режавий огоҳлантирув таъмир ишлари натижасида қурилманинг бир маромда ишлашига ва унинг ёрдамида сифатли суюлтирилган газ ва конденсат хомашёсини олишга эришилади.
Муваффақиятли якунланган таъмирлаш ишлари, бошқарма ва объектнинг масъул раҳбар ходимлари, малакали мутахассислари ҳамда ишчи-ходимлар томонидан амалга оширилди.
Маълумот учун: Конденсатни барқарорлаштириш қурилмаси 2003 йилда ишга туширилган бўлиб, йилига 562,8 минг тонна барқарорлаштирилган конденсат, 40, 2 минг тонна пропан-бутан фракцияси ишлаб чиқариш қувватиига эга.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|