“Ўзбекнефтгаз”: “Денгизкўл”, “Ўртабўлоқ” ва “Самонтепа” сиқув компрессор станцияларини боғловчи газ қувури янгисига алмаштирилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан 2022 йил учун тасдиқланган геологик-техник тадбирлар ва “Йўл харита”ларига асосан табиий газ ўтказувчанлигини ошириш ва сиқилишларни олдини олиш мақсадида табиий газ қувурларини янгилаш ишлари режалаштирилган.
Шу кунларда Муборак нефть ва газ бошқармасида газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида Капитал қурилиш ва таъмирлаш бўлими ходимлари томонидан “Денгизкўл” конидаги сиқув компрессор станциясидан “Ўртабўлоқ” ва “Самонтепа” сиқув компрессор станциялари оралиғидаги қувурлар янгисига алмаштирилмоқда.
Ушбу сиқув компрессор станциялари ўртасидаги 7 километр узунликда бўлган диаметри 426х16 мм газ қувури ўрнига диаметри 1020х18 мм газ қувурини тортиш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда.
Мазкур ишни белгиланган муддатда ниҳоясига етказиш мақсадида бош пудратчи “Муборакнефтгаз-Қурувчи” МЧЖининг 43 та турли русумдаги техника ва 93 нафар ишчи-ходими жалб этилган.
Айни вақтгача қувурлар учун 888 метр ер қазилди. Муборак базасидаги 5858 метр узунликда газ қувурлари тегишли манзилга махсус техникалар ёрдамида етказилиб, 4350 метри монтаж қилинди.
Газ қувурларини янгисига алмаштириш натижасида конлардаги технологияларни бир маромда узлуксиз ишлашига ва қазиб олинаётган газ ва газ конденсат маҳсулотларини сифатини яхшиланишига эришилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|