“Ўзбекнефтгаз”: Атроф-муҳитга ташланмаларни камайтириш бўйича самарали натижаларга эришилди
Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида” қонун ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абуллаевнинг топшириғи билан бошқарма ва корхоналар томонидан табиий ресурсларни тежаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Хусусан, чиқиндиларни зарарсизлантириш ва қайта ишлаш, манан эскирган қозонлар ўрнига энергия тежамкор қурилмаларни қўллаш, автомобилларни газ ёқилғисига ўтказиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг илмий таъминотини ривожлантириш ва кўкаламзорлаштириш ишларни олиб натижасида атроф-муҳитга салбий таъсирлар камайтирилиб борилмоқда.
Жумладан, 2022 йилнинг биринчи чорагида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги барча бошқарма ва корхоналар бўйича атмосфера ҳавосига ташланадиган ташланмаларнинг экологик норматив миқдори йилига 32,9 минг тонна этиб белгиланган. Кўрилган чора-тадбирлар самараси билан атмосфера ҳавосига ташланган ташланмалар миқдори 29,0 минг тоннани ташкил қилди. Атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламалар миқдори белгиланган меъёрга нисбатан 3,9(11,8%) минг.тн/йил, 1,13 баравар кам ташланишига эришилди.
Шунингдек, оқова сувлар ташланмаларининг экологик норматив миқдори 3,98 минг куб метр белгиланган бўлсада, бу кўрсаткич ҳам 1,3 минг куб метрни ташкил этди. Оқова сувлар ташланмалар миқдори белгиланган меъёрга нисбатан 2,68(67,3%) минг.тн/йил, 3,06 баравар кам ташланишига муваффақ бўлинди.
Чиқиндиларни пайдо бўлиши ва жойлаштирилиши бўйича экологик норматив миқдори 14,2 минг.тн/йил белгиланган бўлиб, аслида ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндилар 9,3 минг.тн/йилни ташкил этди. Ҳосил бўлган чиқиндилар миқдори белгиланган меъёрга нисбатан 4,9 (34,5%) минг.тн/йил кам ташланишига эришилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|