“Ўзбекнефтгаз”: Ходимлар учун инглиз тили курслари ташкил этилди
Сўнгги йилларда Республикамиз аҳолисининг хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 19 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида хорижий тилларга ўқитиш сифатини ошириш борасида қатор вазифалар белгиланган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан Жамиятнинг марказий аппарат ходимларининг инглиз тилини мукаммал даражада ўрганишлари бўйича ўқув курслари ташкил этилди.
Ўқув курсларини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад - ҳозирги кунда халқаро тижорат алоқаларининг ривожланиши ва ишбилармонлик алоқаларига бўлган эҳтиёжнинг ортиб бораётганлиги ҳамда хорижий ҳамкорлар билан доимий равишда музокаралар ўтказилиши, чет-эл компанияларига хизмат сафарларига юборилишини инобатга олган ҳолда, Жамият ходимларини инглиз тилида иш юритиш қобилиятини ошириш, хорижий ҳамкорлар билан учрашувларда инглиз тилида профессионал даражада музокаралар олиб борилишини таъминлашдан иборат.
Ўқув курслари мазкур соҳада юқори тажрибага эга малакали мутахассислар томонидан таълим жараёнида қўлланилаётган замонавий методикалар асосида олиб борилмоқда.
Маълумот учун: Чет тилини билиш ҳақидаги сертификатга (IELTS, TOEFL) эга бўлган ходимларга ҳар ойда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан қўшимча тўловлар амалга оширилиб келинмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|