“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси технологик қурилмалар фаолияти ва барқарор иш ҳолатини ўрганиш мақсадида Газли газни қайта ишлаш заводида бўлди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари Бухоро вилоятига ташриф давомида Газли газни қайта ишлаш заводида ҳам бўлди.
Газли бошқармаси конларидан газ қазиб чиқариш ва заводда газни қайта ишлаш жараёнларини умумий бошқарувини олиб борувчи Диспетчерлик бошқарув пультидаги иш жараёнлари, бошқарув жараёнларини рақамлаштириш йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳолати таҳлилий ўрганилди.
Қурилмаларнинг иш ҳолати ва амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида эса, Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмалари, Газдан пропан-бутан ажратиб олиш қурилмаси иш фаолияти билан яқиндан танишилди. Таъкидлаб ўтамиз, Газли газни қайта ишлаш заводида 2022 йилда 56,5 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ва аҳоли ҳамда коммунал соҳа истеьмолчилилари учун етказиб бериш режалаштирилган.
Ушбу қурилмаларда газни қайта ишлаш технологик жараёнларини оптималлаштириш, суюқ углевородлар, суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва газ сифатини янада яхшилаш йўналишларида олиб борилаётган ишлар ҳолати ҳам ўрганилди.
Жумладан, газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаларининг 4-, 5- навбатларида тозаланаётган газ ҳароратини янада тушириш мақсадида сув билан совутиш аппаратларини ўрнатилиб ишга туширилган ва натижада газ ҳароратини туширишга эришилган.
Бу эса ўз навбатида, кейинги технологик қурилма бўлган Цеолит ёрдамида газни қуртиш қурилмасида технологик жараёнларни оптималлаштириш ва цеолит кимёвий реагнетларининг ишлаш муддатларини узайтириш имконини яратади.
Ушбу тадбирни амалга ошириш учун зарур бўлган 2 дона сув билан совутиш аппаратлари “Шўртан газ кимё мажмуаси” ички имкониятларидан ажратилган бўлиб, натижада янги шундай технологик ускуналарни тайёрлатиш учун зарур маблағларни тежашга эришилди.
Газдан пропан-бутан ажратиб олиш билан суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қурилмасида қўшимча ҳарорат алмаштириш ва технологик ускуналарини ўрнатиш билан қурилмада ажратиб олинаётган газ конденсатини қўшимча газсизлантириш имконияти яратилган бўлиб, ушбу тадбирлар учун зарур ускуналар бошқарманинг ички имкониятдан келиб чиқиб тўлиқ таъминланган.
Натижада ажартиб олинаётган газ конднсатини қўшимча совутиш ва таркибидаги дегазация газини ажартиб олиш билан маҳсулот сифатини янада оширишга эришилди.
Ажратиб олинаётган дегазация газини утилизация қилиш учун мавжуд “Гарби” мини компрессор қурилмасига узатиш ҳам кўзда тутилган бўлиб, ўз навбатида газ йўқотишлари камайтирилади. Қурилмаларда олиб борилаётган ишларни ўрганиш давомида тегишли департаментлар, бошқарма ва завод раҳбарларига суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни янада ошириш учун зарур чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилиб, бу борада бошланган ишларни жадаллаштириш топшириқлари берилди.
Суюлтирилган газ сақлаш станциясида бўлиб, бу ерда суюлтирилган газни юклаш жараёнлари кўздан кечирилди ва аҳоли эҳтиёжлари учун юкланаётган суюлтирилган газни ўз вақтида юклаб беришни таъминлаш учун тегишли департамент бошлиқлари ва бошқарма раҳбариятига юклаш жараёнларини алоҳида назоратга олиш топшириғи берилди.
Бошқармада жами 91 та автотранспорт мавжуд бўлиб, автосаройда ушбу махсус техника ва механизмларни сақлаш ҳамда техник хизмат кўрсатиш учун шароитлар яратилган. Ташриф давомида, янги барпо этилган автосарой ҳолати ҳам ўрганилди.
Бу ерда йўл ҳаракати хавфсизлиги ўқув хонаси, диспетчерлик, тиббиёт, маънавият ва маърифат, автотранспорт воситаларини ҳаракатланишини назорат қилиш учун GPS назорати ташкил этилган бўлиб, Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” шу ерда ишчи-хизмачилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб бошқарма раҳбариятига шароитларни янада яхшилаш бўйича зарур кўрсатмалар берелди.
Бошқарма объектлари, газ қувурлари ва завод ҳудудини қўриқлаш билан талон-тарожликнинг олдини олиш ҳамда жамоат тартибини сақлашда яқиндан кўмаклашаётган Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси ходимлари билан ҳам учрашув ўтказилиб, уларнинг амалга ошираётган ишларида муваффақиятлар тилаб, миннатдорчилик билдирилди.
Шундан сўнг, раис ўринбосарлари, департамент бошлиқлари, бошқарма раҳбарияти ва мутахассислари иштирокида ўрганишлар давомида аниқланган мавжуд муаммолар, 2022 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, бошқармада белгиланган режа кўрсаткичларнинг бажарилиши бўйича йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Газли бошқармасида конлар кесимида газ қазиб чиқариш кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, йилнинг ўтган даврда табиий газ қазиб чиқариш ҳажмларининг тушиб кетиши танқид қилинди. Ҳар бир кон бошлиғининг углеводородлар қазиб чиқариш бўйича режа кўрсаткичларининг бажариши бўйича ҳисоботлари бирма-бир эшитилди.
Қазиб чиқаришни кўпайтириш йўналишларида олиб борилаётган геолого-техник чора-тадбирларни жадаллаштириш, мавжуд сиқув компрессор станциялари аварияли тўхталишларни бартараф этиш билан станцияларнинг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича чоралар кўриш зарурлиги таъкидланди.
2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида белгиланган чора-тадбирларнинг бажарилишини таъминлаш билан газ қазиб чиқаришни ошириш, Газли заводида суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни ошириш мақсадида амалга оширишилиши режалаштирилган чора-тадбирларни 1-ярим йиллик билан тугатиб ишга тушириш бўйича бошқарма раҳбарияти ва департамент бошлиқларига тегишли топшириқлар берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|