December 26, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида 2022 йилдаги прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши, аҳолини табиий ва суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ишларига доир йиғилиш ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида Бошқарув раиси ўринбосари, департамент бошлиқлари, бошқармалар, завод ва нефть базалар раҳбарлари иштирокида танқидий руҳда видеселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда 2022 йилнинг сўнгги кунлари ва кириб келаётган янги 2023 йилнинг январь ойида табиий ҳамда суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари узлуксиз таъминотини ташкил этиш, 2022 йил прогноз кўрсаткичлари ижроси ҳамда биринчи даражали вазифалар муҳокама қилинди.

Қиш мавсумини беталофат ўтказиш, муҳандислик коммуникация тармоқларини ишончли ишлатиш, жойларда узлуксиз иш ташкил қилган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнларини назоратга олиш ҳамда қазиб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

Бошқарув раиси энг аввало табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини кунлик ўртача 3,0 млн куб метрга ошириш шарт эканлигини билдириб, бунинг учун декабрь ойининг қолган 5 кунида 9 та янги қудуқларни бурғилаш, 3 та қудуқни капитал таъмирлаш, 1 та технологик объектларни ишга тушириш талаб этилишини таъкидлади ҳамда бу бажарилиши керак бўлган ишлар 2022 йилнинг ўзида якунланиши белгиланди.

2022 йилда бажарилиши лозим бўлган вазифалар бажарилмаган тақдирда, жойлардаги масъуллар, тегишли корхона раҳбарларига жазо чоралари қўлланилиши таъкидлаб ўтилди.

Бошқарув раиси шунингдек, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича Марказий деспетчерлик хизмати доимий иш ташкил этган ҳолда заводлардан юклаб бериш бўйича ишларни кечиктирмасдан амалга ошириш бўйича топшириқлар берди.

2022 йилнинг 11 ойи якунида 632,8 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиб, прогноз ижроси 105,1% га, ўсиш суръати 108,6% га таъминлангани таъкидланди. Шу ўринда, ўтиб бораётган декабрь ойида 61,0 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилишини таъминлаш, аҳолига "Ҳудудгазтаъминот" АЖ орқали 56,0 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилиш давомида нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларни етказиб бериш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

2023 йил январь ойида 80,7 минг тонна автобензин, шундан GTL нафта ҳисобига 5,1 минг тонна, 80,2 минг тонна дизель ёнилғиси, 22,0 минг тонна авиакеросин, 14,9 минг тонна мазут ёқилғиси ишлаб чиқариш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Бундан ташқари, Бошқарув раиси томонидан 30,0 минг тонна автобензин ва 50,0 минг тонна дизель ёнилғиси захираларини яратиш, кунлик биржа савдоларига, дам олиш кунларини инобатга олган ҳолда АИ-80 автобензин миқдорлари жойлаштириб борилишини таъминлаш, “UNG Petro” корхонасининг узлуксиз ишлашини таъминлаган ҳолда, дам олиш кунлари меҳнат қилган барча ходимларни белгиланган тартибда иш ҳақи миқдорини белгилаш, АЁҚШларда турли русумдаги, жумладан АИ-80, 92, 95, 98 автобензинларининг узлуксиз сотилиши ташкиллаштиш бўйича топшириқлар берилди.

Янги йил байрами кунлари қиш мавсумини беталофат ўтказиш, энергия ресурслари узлуксиз таъминотини ташкил этиш бўйича “Ўзбекнефтгаз” раҳбариятининг навбатчилик жадвалига мувофиқ навбачиликни шахсан ўтказиш бўйича Бошқарув раиси ўринбосарларига вазифалар белгилаб берилди.

Ҳудудларда ташкилотларнинг шахсан биринчи раҳбарлари
30 ва 31 декабрь кунлари ишни ташкил этилишидажавобгарлиги белгиланиб, ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминлашга масъул эканлиги маълум қилинди.

Конларда янги қудуқларни бурғилаш ва қудуқларни таъмирлаш ишларини, ишчиларнинг яшаш шароитларини жойига чиқиб ўрганиш мақсадида, "Ўзбекнефтгаз" Бошқарув раисининг 23 декабрдаги тегишли буйруғи билан департаментлар, мустақил бўлимлар ва нефть базалар раҳбарларидан иборат “Ишчи гуруҳ” тузилди.

Жорий йилнинг 29-30 декабрь кунлари конларга ташриф буюриб, янги қудуқларни бурғилаш ва қудуқларни таъмирлаш ишларини, вахта режимида меҳнат қилаётган ишчиларнинг яшаш шароитлари, ётоқхоналари, овқатланишлари, мавсумий униформалар ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлиги ҳамда бошқа зарурий ҳолатларни ўрганиши билдирилди.

Истеъмолчиларга табиий ва суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида, йил якунига қадар барча бошқарув бўғинларида ва ишлаб чиқариш объектларида тўлиқ сафарбарлик эълон қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|